🔴🔴🔴
Учқўрғон туманида ирригация тармоқларини яхшилаш ишлари давом этмоқда
Учқўрғон туманида хўжаликлар ўртасидаги ара каналларнинг умумий узунлиги 212 км ни ташкил этади. Жорий йилда 44 км каналларни таъмирлаш ва тозалаш ишлари режалаштирилган.
Ҳозирги вақтда 5 та каналда ишлар бошланиб, 10 км масофадаги каналлар тозаланди ва ҳолати яхшиланди. Ушбу ишлар орқали сувни самарали етказиб бериш таъминланиб, қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини ошириш кўзда тутилган.
Учқўрғон ирригация соҳаси масъуллари режадаги ишларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу ишлар нафақат ҳосилдорликни оширишга, балки сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга ҳам хизмат қилади.
Сув манбалари – ҳаёт манбаи!
Афсонавий 😎: @Uchqorgon