Маҳаллалар жамоалари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилмоқда
Учкўприк туманида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш” ойлиги доирасида маҳаллалар жамоалари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилмоқда.
Учкўприк тумани спорт мактаби томонидан ташкилланган мусобақада 5 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 18 ёшдан ошган аҳоли вакилларидан иборат 16 та жамоа иштирок этмоқда.
Мазкур мусобақа аҳоли, хусусан, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкилланган.
Айни вақтда “Ғиждон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 9-умумтаълим мактабининг спорт мажмуасида маҳаллалар жамоалари ўртасидаги мусобақанинг саралаш учрашувлари бўлиб ўтмоқдa.
👉
@Uchkuprik_news 👈