‼️⚡️
Учкўприк туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумотЖорий йилнинг 23 март куни соат 19:42 да Учкўприк тумани, "Учкўприк" маҳалла фуқаролар йиғини, Наврўз шоҳ кўчасида жойлашган, якка тартибдаги тадбиркор Қорабоев Валиқўзига тегишли савдо дўконида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ёнғин содир бўлган ҳудудга ёнғин-қутқарувчилар 19:44 да етиб борган. Ёнғин 19:48 да ўраб олинган.
Ёнғин натижасида савдо дўкони томининг 70 метр квадрат қисмига зарар етган. Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин келиб чиқишига электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлган.
Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ.
🦁
Uchko'prik City | Rasmiy kanali