#Кадровик
Иш берувчи жамоа шартномасида белгиланган таътилларни бермасликка ҳақлими?
Саволдан ҳайратланишга ҳожат йўқ, меҳнат кодексида белгиланган таътиллардан ташқари корхонанинг жамоа шартномасида шу таътилларга қўшимча таътил кунлари белгиланиши мумкин. Масалан, аксарият ташкилотларнинг жамоа шартномасида МКда белгиланган энг минимал таътилларга қўшимча 3 кун қўшимча таътил берилиши назарда тутилади. Савол юборувчи мана шу 3 кунлик қўшимча таътилни назарда тутмоқда.
Иш берувининг мана шу 3 кунлик таътилни бермасликка ҳақлими? (Иқтисодий томондан бу пулни бермаса анчагина пул тежайди)
Меҳнат кодексининг 219-моддасига асосан МКнинг 481, 483, 420 моддаларидан ташқари, қонунчиликда, жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилади. Яъни йиллик қўшимча таътилни беришда МКда белгиланган қўшимча таътилларни бериш қандай мажбурият бўлса, жамоа келишувларида, жамоа шартномасида белгиланган қўшимча таътилларни бериш ҳам иш берувчилар учун шундай мажбурий ҳисобланади.
МКнинг 67-моддасига асосан ташкилотнинг иқтисодий имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда, жамоа шартномасида бошқа шартлар, шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган нормалар ҳамда қоидаларга нисбатан имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар (қўшимча таътиллар, пенсияларга устамалар, муддатидан олдин пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатларини компенсация қилиш, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг фарзандларини умумий ўрта таълим ташкилотларида ва мактабгача таълим ташкилотларида бепул ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш, уяли алоқа, Интернет жаҳон ахборот тармоғи учун ҳақ тўлаш, олий таълим ташкилотларида ўқитиш учун ссудалар тўлаш ва ҳақ тўлаш, бошқа қўшимча имтиёзлар ва компенсациялар) ҳам бўлиши мумкин.
Шунингдек, МКнинг 214-моддасига асосан иш берувчи ходимларга жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида назарда тутилган таътиллар соҳасидаги қўшимча ҳуқуқ ва кафолатларни бериши шарт.
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, иш берувчи учун жамоа шартномасидаги таътилларни беринг мажбурий ҳисобланади. Қандайдир баҳоналар билан жамоа шартномасидаги таътилларни бермаслик бу ҳуқуқбузарликдир.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g