❓ Экстернат тартибида якуний давлат аттестациялари қандай тартибда ўтказилади? Улар ҳам олий ўқув юртига ҳужжат топширишга улгурадими?
❗️Ўзи экстернат тартибида имтиҳон топширадиган кимлар? Мамлакатимизда барчанинг умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқини кафолатлаш мақсадида турли сабабларга кўра таълим давом эттира олмаган, бугунги кунда мактаб ёшидан ошиб кетган (18 ёш) фуқароларга экстернат тартибида имтиҳон топшириш, агар имтиҳондан муваффақиятли ўтса, уларга аттестат бериш тартиби жорий этилган.
Бу йил экстернат тартибида якуний давлат аттестациядан ўтиш учун жами 4738 нафар (шундан 570 таси 9-синф хажмида, 4168 таси 11-синф хажмида) фуқаролардан ариза тушган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 30 апрель куни ўтказилган 28-сонли йиғилиш баёнида берилган топшириққа мувофиқ экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда 2020 йилнинг 15-30 июнь кунлари ўтказиш режалаштирилди.
Бунда якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган таълим муассасасида зарарсизлантирувчи воситалар ёрдамида дезинфекция ишларини олиб бориш, экстернларнинг санитар-гигиена қоидаларига риоя этган ҳолда ҳимоя воситасида (тиббий ниқоб) ва резина қўлқопда келишлари, бинога киришдан аввал тиббий ходимлар томонидан уларнинг тана ҳароратини ўлчаш, оралиқ масофани (1.5 метр) сақлаган ҳолда ўтиришларини ташкил этиш, сиғими 70 кишидан ошмаган ҳолда спортзал ва ошхоналарда ўтказиш тавсия этилди.
Уларга ҳам олий ўқув юртига ҳужжат топширишларига имконият яратиш мақсадида 2020 йил 5 июлга қадар якуний давлат аттестациядан муваффақиятли ўтган экстернларни attestat.uzedu.uz электрон дастурига киритиш ва уларга белгиланган тартибда аттестат (шаҳодатнома)ларни расмийлаштириш назарда тутилган.
👇Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.👇
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari