Онлайн меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Тошкент шаҳар прокуратураси ва Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши ҳамкорлигида коронавирус пандемияси даврида уюшмаган ёшларни қўллаб қувватлаш ва уларни бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида 4 июнь куни Тошкент шаҳар Ёшлар марказида онлайн меҳнат ярмаркаси ҳамда “Ёшлар бандлик маркази ва унинг “Сall-centеr”ининг очилиш маросими ўтказилди.
Тадбирда Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Б.Абдувалиев, Ўзбекистон Миллий университети ректори А.Мамарахимов ва Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши раиси вазифасини бажарувчи А.Назировлар иштирок этди.
Онлайн меҳнат ярмаркасида шаҳримиздаги 20 та йирик ишлаб чиқариш корхоналари, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари қарийб 300 та бўш иш ўринларини таклиф этишди.
Бунда, корхоналарнинг презентациялари Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгашининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ҳамда Zoom платформасида тўғридан-тўғри жонли эфирда намойиш қилиб борилди.
Ёшлар марказида ташкил этилган ёшларни бандлик масаласида мурожаатларини қабул қилувчи доимий фаолият кўрсатувчи “Сall-centеr”нинг 55-502-09-09 рақамлари орқали ёшлар коронавирус пандемияси шароитида масофавий ҳолда бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар олишлари ва ишга жойлашиш масаласида амалий ёрдам олиш имконига эга бўлдилар.
Онлайн меҳнат ярмаркаси фаолияти давом этмоқда.
Тошкент шаҳар прокуратураси
Facebook |Instagram |Telegram| YouTube