РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Юнусободликлар телеграмм каналида Юнусобод туманидаги 259-сонли
умумтаълим мактабида иссиқлик таъминотидаги муаммолар ва мактаб ошхонасида таъқиқланган маҳсулотлар сотилаётганлиги ҳақида жойланган пост юзасидан масъул идора вакиллари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказилди.
Аниқланишича, мактаб биноси жорий йилда мукаммал таъмирдан
чиқарилиб, иссиқлик тизими тўлиқ янгиланган ва замонавий қурилмалар билан жиҳозланган.
Ўрганиш жараёнида, иссиқлик тизими иш самарадорлигини
ошириш учун ўрнатилган қурилмалар синовдан (опрессовка) ўтказилди ва иситиш мавсумига тайёр ҳолатдалиги аниқланди. Мақоладаги ҳолатлар муқаддам таъмирлаш жараёнида видеотасвирга олинганлиги
сабабли ҳозирги кундаги ҳолатга мос келмаслиги маълум булди,
Ҳозирда, синф хоналарида ҳаво ҳароратининг ўртача кўрсаткичи +18, +20°С ни ташкил қилади. Шунингдек, мактаб ошхонасида ҳам иссиқлик тегишли меъёрларга тўлиқ жавоб бериши
аниқланди. Бундан ташкари, таълим масканини муқобил равишда иссиқ сув билан доимий таъминлаш мақсадида махсус гелиоколлекторлар
ўрнатилиб, ишга туширилмоқда
Шунингдек, ўрганишда мақолада қайд этилган "Бракераж
комиссияси" хужжатларида тақиқланган маҳсулотлар рўйҳатига
киритилган озиқ-овқатлар сотилаётганлиги ҳолати ўз тасдиғини топмади.
https://t.me/ToshkentshaharMMTB