#Мурувват
Орамизда шундай инсонлар борки, улар меҳр, эътиборга бошқалардан-да кўпроқ муҳтож. Чунки уларнинг кўнгли ярим, тақдир тақозоси билан жисман заиф бўлишга маҳкум этилган. Уларнинг кўнглини олиш, меҳр-оқибат кўрсатиш эса бизларнинг инсоний бурчимиз.
3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар куни муносабати билан шаҳримизнинг “КАМИЛА” кафесида хайрия тадбири ташкиллаштирилди. Тадбир Ўзбекистон ногирон ишбилармон аёллар миллий ассоциацияси Тошкент вилояти бўлинмаси раҳбари Шаҳноза Абдураҳмонова томонидан ташкиллаштирилиб, унда ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Тадбирни ўтказишда ҳомийлик қилган "Олмалиқ деҳқон бозори", "КАМИЛА" кафеси раҳбарияти, Оҳангарон шаҳри “Тоза ҳудуд” корхонаси, ҳамда бошқа кўнгилли иснонлар яқиндан ёрдам беришди. Ушбу тадбирда Ангрен, Оҳангарон шаҳарлари ҳамда шаҳримиздан жами 57 нафар ногиронлиги бўлган ва уларнинг ота-оналарига байрамона дастурхон ёзилиб, “Металлург” ММ санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Тадбир иштирокчилари кўрсатилган эътибордан мамнун бўлиб, тадбир ташкилотчилари ва ҳомийларга ўз миннатдорликларини изҳор этишиб, дуога қўл очдилар.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q