Olmaliq shahar hokimligi | Rasmiy kanal dan repost
#Сессия
Бугун шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 43-сессияси бўлиб ўтди.
Йиғилишда шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимлиги вакиллари, корхона, ташкилот, муасасса раҳбарлари, МФЙ, ХУЖМШ раислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги 2019 йил 14 август куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган 33-сонли йиғилиш баён(2-банд)ига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 4 июндаги "Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5738-сонли Фармони ижроси бўйича Тошкент вилоятида амалга оширилган ишлар ҳақида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳамдамов Қобил Муротқуловичнинг ҳисоботи тингланди.
Ундан сўнг вилоят Монополияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Исмоилов Жўрабек Дусбаевич 2019 йил 9 ой давомида бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар хусусида маъруза қилди.
Кун тартибидаги учинчи масала - вилоят Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан 2019 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳамда ёшлар масалалари бўйича таклифлар хусусида Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ғулом Артиков ҳисобот берди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан муҳокама қилинган қарорлар депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқлаб берилди.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q