Фарзандлар айтади «бизга суянинг» деб;
дўстлар елкасини тутади;
туғишганларинг далда берар: – Биз бормиз!
Уларни хафа қилма:
майли, фарзандларинг бизга суянди, деб ўйласин;
дўстлар елкаларида сезсин қўлингни;
борлигини ҳис қилсин туғишганларинг.
Аммо сен ўзингга суян!
Чунки инсон жуда оғир,
жуда улкан,
осмонлар қадар юксак –
уни ўзидан бошқа ҳеч ким кўтаролмайди.
Усмон Азим
дўстлар елкасини тутади;
туғишганларинг далда берар: – Биз бормиз!
Уларни хафа қилма:
майли, фарзандларинг бизга суянди, деб ўйласин;
дўстлар елкаларида сезсин қўлингни;
борлигини ҳис қилсин туғишганларинг.
Аммо сен ўзингга суян!
Чунки инсон жуда оғир,
жуда улкан,
осмонлар қадар юксак –
уни ўзидан бошқа ҳеч ким кўтаролмайди.
Усмон Азим