ПАСТЕРНАКОНА ШЕЪР
Талабалик йилларимда қайсидир журналда Борис Пастернакнинг шеърлари чоп этилганди, хотирам панд бермаётган бўлса, Мирпўлат Мирзо таржимасида. Битта #шеър’и шундай бошланар эди: «Февраль. Сиёҳ топсанг, ҳўнграсанг...»
Негадир шу мисра кўнглимга ёқиб кетди ва ундан фойдаланиб, Пастернак шеърига яқин руҳда бир нималарни қораладим. Тўғри, унда ўша йиғлоқиликми, нималардир сал меъёрдан ошгандек туюлади, аммо шоирликнинг асоси ҳам дард эмасми ўзи? «Шоирлар армондан туғиладилар», деган-ку Усмон Азим ҳам...
Хулласи калом, бу #шеър’имни илк бора Файзбоғдаги «ХОТИРАЛАР» гуруҳимизда, кейин ўз профилимда ва бошқа жойларда ҳам улашганман. Энди Телеграм-каналимда қайта улашяпман, бир ўқиб кўриб, баҳо беринглар-чи...
* * *
«Йўқотдимми мангуга уни!?»
Дил аввал хун бўлар, сўнгра – санг.
Ҳатто осмон йиғлаган туни –
Февраль. Сиёҳ топсанг, ҳўнграсанг!
Шу ёмғирли, совуқ тун яккаш
Кезсанг – ивимасанг, тўнгмасанг.
Ахийри бир ўзингдай дардкаш,
Дилсиёҳ топсанг, ҳўнграсанг...
Чопиб чиқдим! Ортимдан уй ҳам
Оғзин очиб қолди – анграйди.
Чала қолди шу мунгли куй ҳам,
Давомини қалбим ҳўнграйди.
Қарор қилдим бирга кезмоққа
Бу тун шамол билан мен дайди.
Ушбу ҳолим шарҳин ёзмоққа
Февраль сиёҳ топмай ҳўнграйди.
© Ҳамид ОҒА
🌧❤️🌬
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27976