Hамоз ўқиш бел оғриғидан халос бўлиш учун, бўғимларнинг эластиклигини оширувчи энг яхши восита
🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃
Олимлар мусулмонларнинг кундалик ибодатлари давомида амалга оширадиган муайян ҳаракатлари ҳам асаб ҳам жисмоний хасталикларнинг олдини олишга ёрдам беришини аниқлашди, деб ёзмоқда Khaleej Times нашри.
Тадқиқот натижаларига кўра, исломий ибодат чоғида амалга ошириладиган руку, сажда ва қаъда (ўтириш), агар намоз мунтазам тўғри адо этиладиган бўлса, бел оғриғини камайтиришга ёрдам беради. Тадқиқот айнан намознинг инсон соғлиғига таъсирини ўрганишга бағишлаган бўлиб, унда намоздаги ҳаракатларнинг фойдаси умуртқа касалликларини даволашда қўлланиладиган йога ва физиотерапиянинг натижаларидан кам эмаслиги аниқланган.
«Намоз жисомоний толиқиш ва асабийликни йўқотади. Шу билан бирга, намоздаги ҳаракатлар таянч-ҳаракатланиш системаси фаолиятининг неврологик бузилишини клиник даволашда самарали восита бўлиши мумкин», – дейди АҚШдаги Бингҳамптон университети профессори Муҳаммад Хасавний.
Олимлар бел умуртқасида оғриқ мавжуд бўлган беморлар ва бундай шикояти бўлмаган соғлом инсонларнинг компютер ёрдамида ҳосил қилинган моделлари ҳаракатини ўрганиб чиқишган. Тадқиқотда турли миллат ва ирққа мансуб эркак ва аёллар иштирок этишган.
Аниқланишича, кўп руку қилиш бел оғриғи камайишига сабаб бўлади. Сажда эса бўғимларнинг эластиклигини оширишга хизмат қилади. Бел оғриғидан шикоят қилувчи беморларга кўп вақтларини сажда қилишга сарфлаш таcсия қилинади. Тадқиқот натижалари «Саноат ва тизимлар муҳундислиги» халқаро журналида чоп этилган.
#малумот_учун #salomatlik
👩⚕ @Ginekologiya 👩⚕
👨⚕ @Tibbiyot_Sirlari 👨⚕
👨🏻💻 @Urologiya_uz 👨🏻💻