⚡️
Россиядаги ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик вафот этдиМаълум қилинишича, ҳодиса 22 февраль куни куни соат 06:00 ларда Ўзбекистон давлат рақамига эга Ladа Largus автомобили ва “Симаз” автобуси иштирокида содир бўлган. Автомобильда Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Оқибатда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси — Э.Ф. ва Ж.А. воқеа жойида, О.А. эса оғир жароҳатлар сабабли касалхонада вафот этган.
Яна уч нафар ўзбекистонлик — С.Б., Р.М.ва К.Ф. турли хил тан жароҳатлари билан Перм ўлкасининг Оса марказий туман шифохонасига жойлаштирилган ва ҳозирда тиббий муолажалар олмоқда.
✅
@Tezkor_Tg —
Тезкор ва ишончли хабарлар