Абитуриентлар учун қўшимча имконият
👨🏻💻 2022-йил 27-июл куни 2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.
✅ Маълумки, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўловни амалга оширадилар.
❕ Тест синовлари учун тўловни амалга оширмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.
📣 27-июл куни (қабулнинг сўнгги куни) ҳам кўплаб абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтгани ва аксарияти тўловни амалга оширишга улгурмагани сабабли уларга қўшимча имконият берилди.
📆 Унга кўра тест синови учун тўловни амалга оширишга улгурмаган абитуриентлар 28-июл куни соат 18:00 қадар тўловни амалга оширишлари мумкин.