Бурж Халифа биносидан икки баравар катта астероид Ерга яқинлашади
NASA’нинг маълумотларига кўра, 27 май куни «1989 JА» деб номланган Дубайдаги Бурж Халифа биносидан икки баравар катта бўлган астероид Ерга яқинлашади.
Қайд этилишича, астероиднинг узунлиги 1,7 километрни ташкил қилади. «Бундай ўлчамдаги астероид Ерга урилса, кенг кўламли ҳалокатга олиб келиши мумкин, аммо ташвишланадиган ҳеч нарса йўқ», дейилади хабарда. Хабарда айтилишича, «1989 JА» Ерга энг яқин жойдан ўтаётганда, у тўрт миллион километр узоқликда бўлади.