Tezkor xabarlar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Реклама учун – t.me/TXREKLAMA

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Опен бюджет"чилар эҳтиёт бўламиз!

Бугундан “Опен бюджет”даги лойиҳалар бўйича овоз бериш бошланибди. Шу бўйича каминадан қисқа ҳуқуқий тушунтириш

👉 Батафсил


#Тезкор

⚡️⚡️⚡️“Навоий азот” АЖда юз берган ёнғинда 1 киши ҳалок бўлди

ФВВ маълум қилишича, бугун ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин 14:20 да қуршаб олиниб, 14:50 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса натижасида 1 киши ҳалок бўлди, 11 киши тан жароҳати олди. Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда воқеа бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 Батафсил


Шавкат Мирзиёев Эммануэл Макроннинг таклифига биноан Францияга жўнаб кетди

Ташриф дастурига мувофиқ Париж шаҳридаги Елисей саройида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, Франция расмийлари ва етакчи компаниялари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

👉 Батафсил


Ўзбекистонда амалдорлар маҳаллий машиналарга ўта бошлади

“Бош вазир Абдулла Арипов видеоселектор йиғилиши ўтказди ва барча мутасаддиларга маҳаллий хизмат автомобилларига ўтиш бўйича топшириқ берди” дея ҳукумат раҳбари матбуот котибининг сўзларидан иқтибос келтирди “Дарё” нашри.


Жараён 1 апрелдан бошланиши керак бўлган, бироқ Арипов президент кўрсатмаси зудлик билан бажарилиши зарурлигини айтган.

Бош вазирнинг ўзи ўрнак кўрсатиб, Mercedes-Benz машинасини маҳаллий Malibu’га алмаштирган.

👉 Батафсил


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔥“Навоий азот” АЖ лабораториясида портлаш юз берди

Бугун соат 14:10 да компаниянинг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши рўй берган ва ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойига вилоят ФВБ бошлиғи, ИИБ, ССБ, прокуратура ходимлари етиб борган.

👉 Батафсил


#диққат #тарқатинг

⚠️БОЛАЛАРДА КЎЗ РАКИ КЎПАЙМОҚДА

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда болалар орасида кўз раки кўпайгани ва бунинг сабаби гаджетлар экани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Аммо ҳозирча телефон ва телевизорлар кўз ракига олиб келиши илмий жиҳатдан исботланмаган.

Шу билан бирга, шифокорлар болаларнинг экран олдида ўтказадиган вақтини чеклашни тавсия қиладилар.

👉 Батафсил


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
195 минг қалбаки долларнинг муомалага киритилиши олди олинди

Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида қарийб 195 минг қалбаки АҚШ долларининг муомалага киритилишининг олди олинди.

👉 Батафсил


#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

⚡️Хитойликларга ерларни берадиган ахмоқ йўқ

Хитойликлар ерламиризни эгаллаб оляпти деган гап мутлақо хато! Чунки Ер кодексида бу таъқиқланган.

Ўзбекистонда хитойлик инвесторлар фаолияти кўпчиликда турли хил қаршиланяпти. Ижтимоий тармоқлардаги айрим фуқаролар очиқчасига миллатлараро низо чиқаришга, Ўзбекистон ва Хитой орасини бузишга ҳаракат қилишмоқда. Бу мақсадда улар ҳаттоки ёлғон маълумотларни тарқатишдан ҳам тойишмаяпти.
❗️ Олтин конларини хитойликлар сотиб олишди дейишди ёлғон бўлиб чиқди.
❗️ Ерларни хитойликлар эгаллаб олди дейишди, бу ҳам ёлғон бўлиб чиқди.
Шуни таъкидлаш муҳимки, Ўзбекистон қонунчилигига кўра хорижий фуқаролар ерни хусусийлаштира олмайди. Яъни
Ер кодексининг 17-моддасига мувофиқ, чет эл фуқаролари ва юридик шахсларга ер сотиб олиш тақиқланади. Улар фақат ижара ҳуқуқи асосида фаолият олиб бориши мумкин.
Фақат Ўзбекистон фуқаролари бўлган жисмоний шахслар ва юридик шахслар ер участкаларига эга бўлиши мумкин. Фермерлик ёки деҳқон хўжалиги учун ер олиш учун ҳам маҳаллий аҳоли иштироки талаб қилинади. Бундан ташқари, қонунчилигимиз маҳаллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва ёрдам беришига кафолат беради. Шундай экан, ваҳимага ўрин йўқ


ВОХМА ҚИЛАЁТГАНЛАРГА ТАШАБ ҚЎЯМИЗ!

👉 Батафсил


#диққат

❗️☀️ 12 мартдан ҳарорат кескин кўтарилади

Ўзбекистонда 12 мартдан бошлаб ҳаво ҳарорати сезиларли ошиши кутилмоқда. Кечалари +7…+12, кундуз кунлари эса +20…+25 даражагача исиши прогноз қилинмоқда. Об-ҳаво асосан илиқ ва қуруқ бўлиб, шамол кучайиши ҳам мумкин.

👉 Батафсил


🇹🇷🇺🇿 Ўзбекистонлик аёллар Туркияга турмушга чиқиш бўйича 2-ўринни эгаллади.

👉 Батафсил


⚡️Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

13 март соат 05:00 дан 25 март 05:00 гача Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.

Таъмирдан сўнг аэропорт ўрта масофага мўлжалланган замонавий ATR-72 самолётларини ҳафтасига уч мартагача қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

👉 Батафсил


❗️“Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 1 мавсуми учун овоз бериш бошланди

Овоз бериш жараёнлари 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.

Бугундан эски танишлар сизни эслашади.

Маҳалла группасига юбориб қўямиз.

👉 Батафсил


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#супер_тилак

РАМАЗОН ОЙИДА СИЗ УЧУН ШУЛАРНИ ТИЛАДИМ 🤲

Уйингиз мана шу қоғозлар билан тўлиб, ивирсиб кетсин.

Ҳар куни йиғиштиролмай чарчаб кетинг 😊

КИМГА РАВО КЎРСАНГИЗ ЎЗИГА ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ!

👉 Батафсил


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Япон олими рўза тутиш инсонни ёшартиришини исботлаб Нобель мукофотини олганидан хабарингиз борми..?

👉 Батафсил


❗️Фақатгина ошқозонинг рўзадор бўлмасин!

Кўзларинг номаҳрамдан;
хаёлинг исёндан;
забонинг ғийбатдан;
қўл-оёғинг зулмдан рўза тутсин.

Акс ҳолда, Рамазондан топганинг очликдан бошқаси бўлмайди.

👉 Батафсил


🇰🇿 Қозоғистон шимолидаги Абай вилоятида одам бўйидан баланд қор ёғди

👉 Батафсил


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲👇

👉 Батафсил


11-МАРТ, РЎЗАНИНГ 11-КУНИ. Сахарлик (оғиз ёпиш) Тошкент вақти билан.

Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.

👉 Батафсил


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аллоҳни фарзини адо этаман деб ширин уйқусидан кечиб сахарлик қилиш учун уйғонганларни Аллоҳ Жаннати ила мукофотласин, АМИН 🤲

Яқинларга улашинг!

👉 Батафсил


🦠 Бугун Пандемиянинг туғилган куни экан, туғилмай ўлсин😡

11 март — ЖССТ томонидан коронавирус пандемияси эълон қилинган кун

2020 йил 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адхан Гебрейесус дунёда COVID-19 коронавирусининг тарқалиши пандемик характерга эга бўлгани ҳақида маълум қилган эди.

👉 Батафсил

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.