Қуръони карим ва унинг ахли фазилатлари ҳақида келган ҳадис ва ривоятлар:
Қуръон ва унинг ахли:
9. «Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни ўргатганларингиздир».
Изоҳ: Агар «Буларга кўра, муқрий (Қуръон ўргатувчи) оламнинг фозили бўлмиш фақиҳдан афзал экан-да», дейилса, биз айтамизки: «Йўқ, чунки бу ердаги мухотаб (тингловчилар) фақиҳ бўлганлардир. Улар тилида бўлгани учун Қуръон маъноларини шундоқ ҳам тушунганлар. Фиқҳ уларнинг қон-қонига сингиб кетган. Ким ўшалардек бўлса, улар
жумласига киради. Аммо фақат қори ёки Қуръон ўқитувчи бўлиб, ўқиётган нарсасининг маъносидан ҳеч нарсани тушунмаса, бундай эмас.
10. Абу Заррдан (розияллоҳу анху) ривоят қилинади:
«Мен: “Ё Расулуллоҳ, менга насиҳат қилинг”, дедим. У зот: “Тақво қилгин. Чунки у барча ишларнинг бошидир”, дедилар. Мен: “Яна қўшимча қилинг”, дедим. У зот: “Қуръон тиловатини лозим тут. Чунки у ерда нур, осмонда сен учун захирадир”, дедилар».
"Қуръон ёдлаш фазилатлари" китобидан
Ⓜ️anba ➥ @TERMIZIY_UZ✔️
☑️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEUeW3FWQe2Jiubw1A