Termiziy.uz

@Termiziy_uz Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Наманган Вилояти Норин тумани вакиллигининг расмий телеграм канали!
Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAEUeW3FWQe2Jiubw1A
Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатиш шарт!
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Din

Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Din
Indeksga qo‘shilgan
07.04.2019 19:28
reklama
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
7 031
ta obunachilar
~2.2k
1 ta e’lon qamrovi
~13.1k
kunlik qamrov
~7
ta e’lon 1 kunda
30.7%
ERR %
75.21
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
4267 ta kanal eslovlari
69 ta e’lonlar eslovlari
80 ta repostlar
Tasbeh.uz
Oliymahad.uz
Nasihat.uz
Fitrat.uz
imon.uz
Aqida.uz
Muslim.uz
Muslimun.uz
Xatib.uz
Uychi Ziyo | Rasmiy kanal
bukhari.uz
Hidoyat.uz
mp3Muslim.uz
Ravza.uz
Zamaxshariy.uz
🍀 ISLOM QALBDA
🍀 ISLOM QALBDA
Masjid_uz
Maruza Uz
Dunyo Qorilari
Tasadduq Yo Rosulallohﷺ
QUR‘ON VA BAXT✔
Axloq.uz
ҚАЛБ БАҲОРИ
Book Market
Umar ibn Xattob (R.A)
Bushro uz | Rasmiy kanal
imon.uz
Fitrat.uz
Islomota.uz
bukhari.uz
Uychi Ziyo | Rasmiy kanal
Oliymahad.uz
Nasihat.uz
Ravza.uz
Sammuslim.uz
Muslimun.uz
Aqida.uz
@Termiziy_uz iqtibos olgan kanallari
Muslim.uz
Ravza.uz
Yorqinjon qori_official
Masjid_uz
Maruza Uz
Obod_uz
Dunyo Qorilari
Arab dunyosi
"Suzukota" Ziyoratgohi
QUR‘ON VA BAXT✔
Book Market
ҚАЛБ БАҲОРИ
Axloq.uz
ISLOMIY VIDEOLAR✔️
Yorqinjon qori_official
Yorqinjon qori_official
Muslim.uz
mp3Muslim.uz
Muslim.uz
Yorqinjon qori_official
Yorqinjon qori_official
30 Nov, 17:57
Yorqinjon qori_official
30 Nov, 07:16
Muxlis.uz
29 Nov, 06:18
Muxlis.uz
29 Nov, 06:17
Yorqinjon qori_official
28 Nov, 19:24
Hidoyat.uz
28 Nov, 14:38
mp3Muslim.uz
28 Nov, 14:38
Muslim.uz
28 Nov, 14:38
28 Nov, 14:38
Nasihat.uz
28 Nov, 14:38
Fitrat.uz
28 Nov, 14:38
vasatiya.uz
28 Nov, 14:38
Isloh.uz
28 Nov, 14:38
@ISLAH_UZ
28 Nov, 14:38
imon.uz
28 Nov, 14:38
bukhari.uz
28 Nov, 14:38
kukaldosh.uz
28 Nov, 14:38
Aqida.uz
28 Nov, 14:38
muhsin.uz
28 Nov, 14:38
Uychi Ziyo | Rasmiy kanal
28 Nov, 14:38
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Termiziy.uz 10 Dec, 04:15
🌸 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

☝️Тинчлик-омонликда,
соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

🌤 Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек,
✨ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

🌷Аллоҳ Ўзи рози бўладиган амалларни бажаришга
мушарраф этсин.

🤲 Кунингиз мароқли ўтсин.
📿 Аллоҳни зикри тилимиздаю дилимизда бўлсин

"Аллоҳим бизга ризқ қилиб зикрингни, бойлик этиб яқинлигингни насиб эт!"

✍Абдулқодир Жийлоний

☀️ #ХАЙРЛИ_КУНЛАР

🌸🕊🌸🕊🌸🕊🌸🕊🌸🕊🌸
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🍀💐 @Termiziy_uz 💐🍀
Каналига уланиш учун⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEUeW3FWQe2Jiubw1A
To‘liq o‘qish
Termiziy.uz 9 Dec, 09:45
#Намоз_сабоқлари: ҚАЗО НАМОЗЛАРИ (Аудио)

Мўмин-мусулмонлар намозларини доимо вақтида ўқиши лозим. Лекин бирор сабаб билан, масалан, ухлаб қолиб вақтини ўтказиб юборган намознинг қазосини ўқиши керак. Фарз ва витр намозлар вақтида ўқилмаса, уларнинг қазосини ўқиш лозим.

Намозни вақтида ўқимаслик катта гуноҳдир. Шунинг учун қазо намози ўқилгач, Аллоҳ таолодан мағфират тилаш ва ҳар намозни ўз вақтида, қазо қилмай ўқишни насиб этишини сўраб дуо қилиш керак.

Намозларни иложи борича ўз вақтида адо этишга ғайрат қилиш керак. Инсоннинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно. Ана шу ҳолатлар сабаб намоз қазо бўлиб қолса, уларни адо этиш учун маълум бир вақт белгиланмаган. Аммо куннинг уч вақтида – кун чиқаётган, қуёш тиккага келган ва кун ботаётган вақтларда қазо намозларни ўқиб бўлмайди. Бу уч вақтдан бошқа исталган пайтда қазо намозларни ўқиш жоиз (“Баҳрур роиқ”).

Қазо намозлар бир кунлик, яъни беш вақт намоз бўлса, вақт намози ва улар ўртасида тартибга риоя қилинади. Агар, қазо намозлар олти вақтдан кўпайиб кетса, тартибга риоя қилиш шарт эмас.

Кўп йил ўқилмаган намозларнинг қазосини ўташда тартиб шарт бўлмаса-да, тартибга риоя қилиш (яъни, олдин бомдод, кейин пешин сўнг асрни ўқиш) мустаҳабдир (“Фатовойи Ҳиндийя”).

Кўп намозлари қазо бўлган киши уларнинг ҳаммасини бир жойда, кетма-кет адо этмоқчи бўлса, битта азон айтиб, ҳар бирини бошлашдан олдин қомат айтиши мумкин, хоҳласа ҳам азон, ҳам қомат айтади (“Ҳидоя”). Аммо қазоларини алоҳида-алоҳида вақтлар ва жойларда адо этса, ҳар бир қазо намоз учун азон ва қомат айтиши шартдир (“Баҳрур роиқ”).

Сафарда ўқилмай қолган намоз ҳазарда (ватанда) ҳам қаср қилиб ўқилади. Ҳазарда ўқилмаган намознинг қазоси сафарда тўлиқ ўқилади.

Кўп йиллик намозларнинг қазосини ўқимоқчи бўлган одам намознинг ҳар бир ракатида Фотиҳа билан бирга замсура ўқийди (“Заҳирия”). Бунга сабаб агар Аллоҳ таоло ўша қазо намозларини бандадан кечиб юборган бўлса, ўтаган намозлари нафл бўлади. Нафл намозларнинг ҳар бир ракатига Фотиҳа ва замсура ўқиши шарт.

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг
Attached file
To‘liq o‘qish
Termiziy.uz 9 Dec, 09:45
92 нафар фуқаро Конституция куни муносабати билан афв этилди

“Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 93-моддаси 23-бандига асосан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 92 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 20 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 37 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 16 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади.

Шунингдек, 19 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 3 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 3 нафарини аёллар ҳамда 79 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

@dinqumita | religions.uz
To‘liq o‘qish
Termiziy.uz 9 Dec, 07:26
ИНСОННИНГ САОДАТИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ОМИЛЛАР

1.Солиҳ амал: "Эркакми ё аёлми - кимда - ким мўмин бўлган ҳолда бирон эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз" (Нахл сураси, 97-оят).

2. Яхши аёл: "... Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тавбадорларга пешво қил !" (Фурқон сураси, 74-оят).

3. Кенг уй: Ҳамдис: "Эй Аллоҳ, мен учун ҳовлимни кенг қилгин".

4. Ҳалол, покиза касб: Ҳадис: " Аллоҳ покдир, покизаларни севар".

5. Чиройли хулқ ва инсонлар меҳрини қозониш: "Яна мени қаерда бўлсам баракотли қилди" (Марям сураси, 31-оят).

6. Қарздан саломат ва нафақада тежамкор бўлиш:
"Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида-мўътадилдир" (Фурқон сураси, 67-оят).
"(Бахиллик қилиб) кўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олианг.(Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг!" (Исро сураси, 29-оят).

Ⓜ️anba ➥ @TERMIZIY_UZ✔️
☑️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEUeW3FWQe2Jiubw1A
To‘liq o‘qish
Termiziy.uz 9 Dec, 07:24
Савол-жавоблар

“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир” дедим.

Ⓜ️anba ➥ @TERMIZIY_UZ✔️
☑️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEUeW3FWQe2Jiubw1A
To‘liq o‘qish
Termiziy.uz 9 Dec, 04:52
#Хайрли_тонг

Алҳамдулиллаҳ!

Янги тонг отди!
«Кўзларимиз кўряпти! Қулоқларимиз эшитяпти».

Алҳамдулиллаҳ...
«Биз муминмиз! Шукр қилувчимиз»!

Алҳамдуллаҳ...
Янги кунга етдик!
«Тирикмиз! Бирон нимамиздан айрилмадик!»

Тонгимиз мунаввар... Алҳамдулиллаҳ! Чунки биз Меҳрибон Роббнинг бандаларимиз!

Барча эшиклар ёпилса ҳам, Аллоҳники мудом очиқдир!

Барча сабаблар кесилса ҳам, Аллоҳнинг мадади мудом ҳозир!

Қалблар қотиб қолса, Унинг раҳмати тушади!
=====================
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Кунимиз хайрли ва офиятли бўлсин!

🍀💐 @Termiziy_uz 💐🍀
Каналига уланиш учун⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEUeW3FWQe2Jiubw1A
To‘liq o‘qish
Termiziy.uz 7 Dec, 22:14
МАШИНА ЭШИКЛАРИГА ЎРНАТИЛГАН КАРНАЙЛАРДАН ҚУРЪОН ЭШИТИШ
#Қуръон

❓238-CАВОЛ:
Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда номаълум кишининг машина эшикларига ўрнатилган, оёқлар ёнида турадиган карнайлардан Қуръони карим тиловатини эшитиб бўлмаслиги ҳақидаги фатвоси айланиб юрибди. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Карнайлар машинанинг эшикларига ўрнатилган бўлса, яъни, ён томонда бўлса, улардан Қуръон тиловатини эшитиш жоиз. Чунки бу ҳолатда Қуръоннинг қадрини пастга урадиган ҳеч қандай ҳаракат йўқ. Ён томондаги карнайлардан қироат тинглаш билан ҳеч ким Қуръонни хорлашни ният қилмайди. Зеро Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам амалларнинг ҳукми ниятларга боғлиқ эканини таъкидлаб айтадилар:

إنَّما الأعْمالُ بالنِّيَّاتِ
яъни: “Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир...” (Муттафақун алайҳ, Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган). Фақат Қуръон ўқилаётганда уни тингламасдан бошқа ишлар билан машғул бўлинмаса бўлгани.

Бунинг устига динимизда Қуръонни фақат юқори томондан эшитинг, деган кўрсатма ҳам мавжуд эмас. Саволда зикр қилинган “фатво”да эса айтарли бирорта бирорта далил келтирилмаган. Ваҳоланки, узоқ йиллардан бери Каъбатуллоҳ масжиди ва бошқа масжидларнинг иккинчи қаватида туриб, пастда бўлган биринчи қаватдаги қироатни эшитилади. Уламолардан ҳеч ким ҳозиргача, қироат пасдан келяпти, деб буни инкор қилгани йўқ.

Маълумки, Қуръон ўқиш сингари уни тинглаш ҳам жуда савобли иш, агар юқоридаги каби фатволар билан бунинг йўли тўсилса, кўпчилик Қуръон ўрнига бошқа нарсаларни эшитади, булар эса катта эҳтимол билан бекорчи-лағв нарсалар ҳам бўлиши мумкин.

Дарҳақиқат, Қуръони карим Аллоҳ таолонинг каломи, Пайғамбаримизга берилган энг катта мўжизадир. Аллоҳ таоло билан банда ўртасида қанча фарқ бўлса, Қуръони карим ва одамларнинг сўзларида ҳам шунчалик фарқ бор. Ҳатто Қуръони каримни таҳоратсиз ушлаш жоиз эмас.

Қуръонни ҳурматлашдаги биринчи қадам унинг қироатига жим туриб қулоқ солишдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآَنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ
яъни: “Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!” (Аъроф сураси 204-оят).
Иккинчи қадам эса Қуръони карим оятларини тадаббур ва тафаккур қилишдир. Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:
وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآَنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِنْ مُدَّكِرٍ
яъни: “Ҳақиқатан, Биз Қуръонни зикр (эслатма) учун осон қилиб қўйдик. Бас, эслатма олувчи борми?!” (Қамар сураси 17-оят).

Қуръонга ҳурматнинг ниҳояси унга амал қилишдир. Аллоҳ таоло шундай дейди:
وَأَنْ لَوِ اسْتَقَامُوا عَلَى الطَّرِيقَةِ لَأَسْقَيْنَاهُمْ مَاءً غَدَقًا
яъни: “Албатта, агар улар (тўғри) йўлда устувор турганларида, албатта, Биз уларни сероб қилган бўлур эдик” (Жин сураси 16-оят).

Мана Қуръонни қандай ҳурмат қилиш керак!
Қадимдан ота-боболаримиз Қуръони каримнинг ҳурматини жойига қўйиб келишган. Фиқҳ китобларимизда Қуръонга ва илм китобларига оёқ узатмаслик, Мусҳафи шарифни устига бошқа китоблар, ҳатто қалам ҳам қўйилмаслиги таъкидланади.

Биз ҳам бу одобларни қўллаб-қувватлаймиз, лекин масалани қаттиқ олиб одамларга қийинчилик пайдо қилишни ёқламаймиз. Зеро, Қуръони каримга амал қилиш уни эшитишдан бошланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш

Ⓜ️anba ➥ @TERMIZIY_UZ✔️
☑️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEUeW3FWQe2Jiubw1A
To‘liq o‘qish
Termiziy.uz 7 Dec, 20:56
САҲОБАЛАР

Салмон розиёллоҳу анҳу бемор бўлганларида у кишини Саъд ибн Аби Ваққос розиёллоҳу анҳу кўргани бордилар. Салмон йиғлаб турган эканлар. Саъд у кишини юпатиб дедилар:
- Эй Абу Абдуллоҳ! Нега йиғлайсиз? Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сиздан рози ҳолда оламдан ўтган бўлсалар?!
Салмон дедилар:
- Аллоҳга қасамки, мен ўлимдан қўрқиб йиғлаётганим йўқ. Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам биздан аҳд олиб шундай деган эдилар:
"Сиздан бировингизнинг дунёдаги насибаси йўловчининг зоду роҳиласи каби бўлсин".
Менинг атрофимда эса шунча нарса.
Саъд розиёллоҳу анҳу айтадилар:
"Мен Салмоннинг атрофига назар солдим. Унинг хонасида фақатгина битта коса ва таҳорат қиладиган идиши бор эди.

Ⓜ️anba ➥ @TERMIZIY_UZ✔️
☑️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEUeW3FWQe2Jiubw1A
To‘liq o‘qish
Termiziy.uz 7 Dec, 15:53
Ⓜ️anba ➥ @TERMIZIY_UZ✔️
☑️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEUeW3FWQe2Jiubw1A
Termiziy.uz 7 Dec, 14:54
ЭНДИ УМАР ЙЎҚ...

Маълумки, аксар давлатлар қонунларига кўра, амалдорлар бизнес билан шуғулланишлари мумкин эмас. Шунинг учун уларнинг хотини, фарзанди ёки жияни компаниялар очади. Бирор иш учун тендер ўтказилса, улар ютади. Соғлом рақобат йўқ қилинади, монополия ташкил қилинади. Амалдор курсисидан кетгунича етти авлодига етадиган бойлик тўплаб олади.
Шунинг учун қайси давлатни қараманг, давлат раҳбарларининг фарзандлари, жиянлари ва бошқа қариндошлари шахсий бизнесига эга бўлади.
Бу аҳвол бизга ислом тарихидаги бир воқеани эслатади.
Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халқнинг аҳволини билиш учун бозорга бордилар. Қарасалар, бир туя бошқаларидан семизроқ экан.
- Бу кимнинг туяси? - деб сўрадилар.
- Ўғлингиз Абдуллоҳники, дейишди.
Умар розияллоҳу анҳу қаттиқ дарғазаб бўлиб:
- Тез олдимга келсин!!! - дедилар.
Абдуллоҳ ибн Умар оталарининг олдига шошилинч етиб келди.
- Бу сенинг туянгми?
- Ҳа, ота. Мен уни ўз пулимга харид қилдим. Боқаман, сал катта бўлгач, бошқалар каби сотаман.
- Одамлар туянгни кўрганда мўминлар амири (амирул мўминин) ўғлининг туясига сув беринглар, мўминлар амири ўғлининг туясига ем беринг, дейишади. Оқибатда туянг ҳамманикидан семиз, фойданг ҳамманикидан кўпроқ! Шундай эмасми?!
- Балки, отажон - ҳаё билан жавоб берди Абдуллоҳ.
Умар розияллоҳу анҳу ҳукм қилдилар:
- Туянгни сот, бу ишингга қанча пул тиккан бўлсанг, ўшани олиб қол, фойданинг барчасини мусулмонлар байтул молига қўйиб қўй!
Энди Умарлар йўқ. Энди Умарларга муносиб уммат ҳам йўқ.
Энди сизу биз бормиз, холос. Аҳволимиз ўзингизга аён...
Аллоҳ бизларга нажот берсин!

"Аҳмадали" Жоме масжиди ноиб имоми Маҳмудов Ҳусанхон Орифхон ўғли

Ⓜ️anba ➥ @TERMIZIY_UZ✔️
☑️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEUeW3FWQe2Jiubw1A
To‘liq o‘qish
Termiziy.uz 7 Dec, 14:51

Termiziy.uz 7 Dec, 12:41
САХОВАТ

1. Бир куни у қирқ минг дирҳам садақа қилди(икки юз дирҳам закот нисоби бўлади).
2. Сал ўтиб қирқ минг динор садақа қилди(бир динор битта тилла тангадир).
3. Сал кейинроқ икки юз уқийя олтин садақа қилди (бир уқийя 119 гр).
4. Ислом лашкарларига беш юзта от берди.
5. Бошқа бир жангда бир ярим мингта улов берди.
6. Ўлими яқин қолганида ҳисобсиз қул ва чўриларини озод қилди.
7. Бадр иштирокчиларидан тирик қолганларга тўрт юз динордан васият қилди. Улар ҳаммаси олди. Улар сони ўшанда юзта эди.
8. Мўминларнинг оналари бўлмиш Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларига жуда кўп мол берди. Оиша онамиз :"Аллоҳ уни "салсабил" суви ила сероб қилсин", деб дуо қилдилар.
9. Меросхўрларига мингта туя, юзта от, уч мингта қўй, жуда кўп қуйма олтин қолди. Уларни болта билан бўлаклаган кишиларнинг қўллари қавариб кетди.
10. Тўртта хотинига мероснинг саккиздан бири тегди. Уларни тақсимлаганда ҳар бир хотинга саксон мингдан тегди.
Бу киши ўнта жаннатий деб башорат қилинган саҳобалардан бири, Ҳазрати Умар шаҳид бўлганларидан сўнг халифаликка номзод олти саҳобадан бири, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга бир намозда имом ўтиш бахтига мушарраф бўлган саҳоба АБДУРРАҲМОН ИБН АВФ розиёллоҳу анҳудир.
---------------------
Бир куни масжидда шуларни гапириб турсам қавмдан бир киши буни ақлига сиғдира олмай:
- Бунча нарсани қаердан олаяпдилар деб қолди.
Мен:
- Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг молига барака сўраб дуо қилган эдилар. Ўшандан келаяпди бу моллар, дедим. Аллоҳ барча саҳобалардан рози бўлсин!

Абдулқодир Полвонов

Ⓜ️anba ➥ @TERMIZIY_UZ✔️
☑️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEUeW3FWQe2Jiubw1A
To‘liq o‘qish
Termiziy.uz 7 Dec, 08:45
Қуръони карим ва унинг ахли фазилатлари ҳақида келган ҳадис ва ривоятлар:
Қуръон ва унинг ахли:

9. «Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни ўргатганларингиздир».
Изоҳ: Агар «Буларга кўра, муқрий (Қуръон ўргатувчи) оламнинг фозили бўлмиш фақиҳдан афзал экан-да», дейилса, биз айтамизки: «Йўқ, чунки бу ердаги мухотаб (тингловчилар) фақиҳ бўлганлардир. Улар тилида бўлгани учун Қуръон маъноларини шундоқ ҳам тушунганлар. Фиқҳ уларнинг қон-қонига сингиб кетган. Ким ўшалардек бўлса, улар
жумласига киради. Аммо фақат қори ёки Қуръон ўқитувчи бўлиб, ўқиётган нарсасининг маъносидан ҳеч нарсани тушунмаса, бундай эмас.
10. Абу Заррдан (розияллоҳу анху) ривоят қилинади:
«Мен: “Ё Расулуллоҳ, менга насиҳат қилинг”, дедим. У зот: “Тақво қилгин. Чунки у барча ишларнинг бошидир”, дедилар. Мен: “Яна қўшимча қилинг”, дедим. У зот: “Қуръон тиловатини лозим тут. Чунки у ерда нур, осмонда сен учун захирадир”, дедилар».

"Қуръон ёдлаш фазилатлари" китобидан

Ⓜ️anba ➥ @TERMIZIY_UZ✔️
☑️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEUeW3FWQe2Jiubw1A
To‘liq o‘qish
Termiziy.uz 7 Dec, 06:58
ҚУРЪОН, ДУО, ИСТИҒФОР ВА БОШҚА ЗИКРЛАР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

- Эй Али! Азон ва такбир орасида дуо қил, чунки бу дуо қайтарилмайди.
Дуо қилаётганингда қўлларингни кўкрагинг баробарида оч. Қўлларингни бошинг устига (бошингдан юқорига - тарж.) кўтарма. Дуо қилаётганингда ўнг қўлингнинг ишора бармоғига қараб дуо қил.

Бошқа бировлар намоз ўқиётганида овоз чиқариб қироат қилма. Бундай қилиш уларнинг намозларига халақит беради.

Аллоҳ таолони тонг отмасдан, қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин эслаган кишини Аллоҳ оташ билан азоблашдан ҳаё қилади.

Бомдод намозини адо қилганингдан сўнг, қуёш чиққунга қадар ўтир. Аллоҳ жалла жалалуҳу бир Ҳаж ва Умра ёки бир қул озод этиш ёхуд Аллоҳ йўлида бир динор садақа қилиш савобини беради.

Ҳар кун йигирма беш марта "астағфируллоҳал азийм лий ва ливалиддаййа ва лижамийъил - муслимийна вал-муслимат, вал муминина вал муъминати, ал-аҳйаи минҳум вал амвоти" деган кишини, Аллоҳ таоло дўстлари қаторига ёзади.

Ҳар куни: «Ла илаҳа иллаллоҳ қобла кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ баъда кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ йабқо роббуна ва йафна куллу аҳад» деган киши учун самодаги ҳар бир малак мағфират сўрайди.

Қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин юз марта такбир (Аллоҳу акбар) айтган кишига, Аллоҳ юз обиднинг ва Аллоҳ йўлида мужоҳада этган киши савобини беради. Ва менга ҳар куни ва ҳар кеча юз марта саловат айтганга шафоатим вожиб бўлади.

Кўп истиғфор айтиш тавба қилганлар учун қалъадир.

Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”. Имом Шаъроний

Ⓜ️anba ➥ @TERMIZIY_UZ✔️
☑️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAEUeW3FWQe2Jiubw1A
To‘liq o‘qish
Termiziy.uz 7 Dec, 06:57

“Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”. Имом Шаъроний.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
To‘liq o‘qish
Termiziy.uz 7 Dec, 06:53
ИЛМГА ҲИММАТ

Абдулҳай Лакнавий раҳимаҳуллоҳ китобни ниҳоятда яхши кўрар, доимо китоб ўқир, вақтини зое қилмас экан.
Абдулҳай Лакнавий раҳимаҳуллоҳнинг шогирди Ҳафизуллоҳ Бандавий айтади:
"Устоз Абдулҳай Лакнавий раҳимаҳуллоҳнинг онаси вафот этди. Ўша куни кўп кишилар таъзияга келишди. Устознинг қўлида китоб бор эди. Уни китоб ўқиб турган ҳолида топишди ва таажжубланишди".
Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳнинг айтишича Абдулҳай Лакнавийнинг шахсий кутубхонаси энг ноёб босма ва қўлёзма китобларга бой бўлган экан. Абу Ғудда буни у зотнинг асарларидан ва қайси манбалардан фойдаланганидан билиш мумкинлигини айтади.
Абдулҳай Лакнавийнинг набираси унинг қолган кутубхонасини университетга ҳадя қилади. Унда 1071 та араб тилидаги, 1870 та форс ва урду тилидаги босма ва қўлёзма китоблар бўлган.
Маълумот учун айтишимиз мумкинки, Абдулҳай Лакнавий кўп китоб ёзиш бўйича рекордсменлардан. У зот 39 ёшида вафот этган. Бунгача 110 дан ортиқроқ китоб ёзган. Буни у зотнинг ёши билан солиштирсак ҳайратда қоламиз. У зотнинг асарлари бугунги кунда ҳам қўлма-қўл!
Аллоҳ у зотни ўз раҳматига олиб бизни ҳам унга яхшилик ила эргашмоғимизни насиб қилсин!

https://t.me/joinchat/AAAAAELX3ab3-T4_FwQVNQ
To‘liq o‘qish
Termiziy.uz 7 Dec, 04:13
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ҲАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!

Аллоҳим ризқингизни зиёда қилиб, кунингизни омадли ва даромадли қилсин.!

Ҳар бир ютуғингизга, бахтли кунларингизга, ризқингиз ўзгалардан кўп бўлмасада бутунлигига, соғ-саломат эканингизга ҳамиша АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ дейишни унутманг! ! !

....Ҳаёт ажиб ва гўзал неъматдир..
.... сиз раҳмат десангиз ~ ҳаёт сизга ҳам раҳмат айтади..
.... сиз яхшиликни бошлайсиз ~ ҳаёт давом эттиради..
.... дунёдаги энг гўзал неъмат сизнинг тириклигингиз ва гўзал қалбингиздир..
.... сиз табассум қилсангиз ~ ҳаёт ҳам сизга кулиб боқади..
Шундай экан, атроф оламга ҳамиша табассум ила боқинг..

Кун барчамизга ҳайрли ва барокатли бўлсин.

Ⓜ️anba ➥ @TERMIZIY_UZ✔️
☑️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAEUeW3FWQe2Jiubw1A
To‘liq o‘qish
Termiziy.uz 6 Dec, 17:37
Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ ёзган ажойиботлардан:
– Бизни танимайдиганлар назарида оддий инсонлармиз.
– Бизга ҳасад кўзи билан қарайдиганлар наздида мағрур кимсалармиз.
– Бизга эътибор кўзи билан қарайдиганлар наздида ажойиб кимсалармиз.
– Бизни севадиган кимсалар наздида ноёб хусусиятга эга кишилармиз.
– Бизга нисбатан адовати бор кимсалар наздида ёвуз кимсалармиз.
– Ҳар бир шахснинг ўзига хос нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида кўринишингни яхшилашга уриниб, ўзингни чарчатиб қўйма. Аллоҳнинг сендан рози бўлиши кифоя қилади. Одамларнинг розилиги етиб бўлмас мақсаддир. Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмас мақсаддир. Тарк этиб бўлмас нарсани қўлга киритай десанг, етишиш мумкин бўлмаган нарсани ташла!

Ⓜ️anba ➥ @TERMIZIY_UZ✔️
☑️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEUeW3FWQe2Jiubw1A
To‘liq o‘qish
Termiziy.uz 6 Dec, 13:09
#Шеърият

СОЛИҲА ҚИЗ ЁРИНГИЗ БЎЛСА!!!

Солиҳа қиз ёрингиз бўлса!

Уйлар тўлар файзу зиёла,
Сўзлар сўзи бўлар ҳаёла.
Беодоблик қилмас уялар,
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса!

Номаҳрамга қилмайди назар,
Ёмонликдан қилади ҳазар.
Яхшиликла амалин безар,
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса!

Фарзандларга тайёр муаллим,
Қори қилар , ўргатади илм.
Бундан ортиқ ёрдам қилар ким?
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса!

Ишдан келинг , тайёр егулик,
Зериксангиз сўзлар кулгулик.
Ҳар амали раҳмат дегулик,
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса!

Исроф қилмас , фикр қилади,
Йўқда , борда шукр қилади.
Яратганни зикр қилади,
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса!

Яхши аёл ярим жаннатдир,
Олтину зардан ҳам қимматдир.
Икки дунё учун зийнатдир,
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса!

Бахтингиз , шундайни топсангиз,
Арзир қанча "қалин" ёпсангиз.
Дўппини осмонга отсангиз,
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса!

Обидхон Ҳамидов

Ⓜ️anba ➥ @TERMIZIY_UZ✔️
☑️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEUeW3FWQe2Jiubw1A
To‘liq o‘qish
Termiziy.uz 6 Dec, 12:43
ГЎЗАЛ СУРАТ.
Чапдаги киши Даниялик назарий физика даҳоларидан бири Нильс Бор. Физика бўйича 1922 йилда Нобель мукофоти совриндори. Лавҳ олдида турган киши унинг ўғли Оге Бор. У ҳам физика бўйича 1975 йилда Нобель мукофотини олган.
Уларга тақлид қилишга уринаётган болакай унинг набираси Томас Бор. У бугунги кунда Дания техника университети профессоридир. Илм ва унга бўлган муҳаббат тўхтамасдан кўчиб юрибди. У бобо, ўғил ва набиранинг ўртасини ажратмаяпди!
Сиз босган изни фарзандингиз босаяпдими? Ўзингиз етган жойга фарзандингиз етадими? Бунга кўзингиз етадими?
Афсус! Бизда ундай эмас....

Айман Ёғий

Ⓜ️anba ➥ @TERMIZIY_UZ✔️
☑️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEUeW3FWQe2Jiubw1A
To‘liq o‘qish