Сардор Умурзаковнинг ваколати кенгайди
Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.
Кенгаш сиёсий, иқтисодий ҳамда мамлакатнинг ички, ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам Президентга киритади.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.
Кенгаш фаолиятини умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади:
- хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик;
- давлат ва жамият қурилиши;
- ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;
- ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;
- ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;
- экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари.
KANAL 👉@TERMIZ_YANGILIKLARI