⚡️⚡️⚡️Хушхабар!!!
Чуст тумани пахтакорлари 2020 йилги пахта топшириш бўйича шартнома режасини 100,0 фоизга бажариб, куч-ғайрат ва шижоат, миришкорлик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён қилди.
275 та фермер хўжалиги ҳар бир гектардан ўртача 28,6 центнердан “оқ олтин” етиштириб, давлатга 11467 тонна пахта хом ашёсини топшириши белгиланганди. 22 октябрь ҳолатига кўра режа тўлиқ уддаланди.
Жорий йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари уюшқоқлик билан жадал суръатларда ўтказилмоқда. Бунда нафақат фермер хўжаликлари ва “Наманган тўқимачи кластер” МЧЖ ишчи-хизматчилари, балки ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳам фаол иштирок этди.
Туманда пахта сотиш йиллик шартномавий режаси бажарилган бўлишига қарамасдан терим қизғин давом этмоқда. Ҳали далаларимизда талайгина ҳосил бор.
Ғалаба муборак, Чустлик пахтакорлар!