🇺🇿🤼 Ўзбекистонлик самбочилар жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этди
Жорий йилнинг 15-17 октябрь кунлари Грециянинг Салоники шаҳрида бўлиб ўтган самбо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жами тўрттала йўналишда ҳам кучли учликка кира олди.
Унда ўзбекистонлик самбочилар 4 та: ёшлар, қизлар, ўсмирлар ва ўсмир қизлар йўналишининг барчасида кучли учликка кира олишди. Жумладан, ўсмирлар умумий ҳисобда медаль жамғариш бўйича иккинчи ўрин, қизлар (ёшлар) терма жамоаси эса Жаҳон чемпионатини учинчи поғонада якунлади.
🔹 Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати якунига кўра Ўзбекистон самбочилари 6 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза, умумий ҳисобда 17 та медаль қўлга киритишди. Бу орқали ўзбек самбочилари илк маротаба Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб, Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.
@Tergachiliklar_Uz