🌙 📞
РЎЗА ТУТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КОЛЛ-МАРКАЗ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларга уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.
🔸Мўмин-мусулмонлар шу йилнинг 13 апрелдан 13 майга қадар ҳафтада етти кун, кунда 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин бўлади (ибодат вақтларидан ташқари).
📞 Бунинг учун 24 соат давомида қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишларини тавсия этамиз:
99-649-84-44, 99-643-84-44.
🤲Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларимизга рушди ҳидоят, уламоларимизга куч-қувват ато этсин.
#Рамазон
#Колл_марказЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal |
@mp3muslim |
@diniysavollar