Тарих ва дунё


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


,,Каналимизнинг энг яхши томони ,биздаги маълумотларни бошқа каналларда топа олмайсиз.Бизда доим энг қизиқарли мавзулар ,,

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Пётр I (Пётр Великий) Россияни модернизация қилишга қаттиқ киришган ва унинг армиясида "ислоҳотлар" керак бўлган.

Ўша даврда кўпчилик деҳқонлар ва солдатлар саводсиз бўлган, улар нафақат ўқишни билмаган, балки ўнг ва чап томонни ҳам фарқлай олмасди.

Шунинг учун Пётр I машқларда уларнинг бир оёғига пичан ва иккинчисига сомон боғлатган. Машқчи командир “пичан томонга бурил!” деса, ҳамма бир хил ҳаракат қиларди. Бугунги “ўнгга бурил!”, “чапга бурил!” каби команда ўша пичан ва сомондан бошланган.

Бу воқеа нафақат Россиядаги саводсизлик даражасини, балки Пётр I нинг ислоҳотчиликга мойил ёндашувини ҳам намоён қилади.

Шуни ҳам айтиш мумкинки, у халқини ҳар томонлама “тарбиялаш” учун ғайриоддий, лекин самарали усуллардан фойдаланган.

https://t.me/Tarix3377


БУЮК ХИТОЙ ДЕВОРИ – ҚЎРҚУВ ВА ҚУДРАТНИНГ РАМЗИ

Қачон? Милоддан аввалги III асрдан бошлаб бир неча асрлар давомида
Қайерда? Хитой шимолида, 21,000 км узунликда
Нега қурилган?
– Кўчманчи қавмлар (масалан, Ҳунлар) ҳужумидан ҳимояланиш учун
– Империянинг чегарасини белгилаш ва ички тартибни сақлаш учун


– Илк деворни Цинь Ши Ҳуангди буюртма қилган (Цинь сулоласи)
– Миллионлаб одамлар: солдатлар, маҳбуслар, оддий деҳқонлар ишга жалб этилган
– Кўплаб қурилишчилар оғир меҳнат ва совуқдан ҳалок бўлишган – девор “дунёдаги энг узун қабристон” деб ҳам аталади


– Фақат ҳарбий эмас, балки символик девор: маданият ва дунёнинг “тартибли” ва “тартибсиз” қисми орасидаги чегара сифатида қабул қилинган
– Бугунги кунда ЮНЕСКО мероси, Хитойнинг миллий ғурури.


https://t.me/Tarix3377


Император Александр 3 нинг дафн маросими.1 ноябр 1894 йил

Александр 3 даврида ,айнан бизнинг юртимизда Оддий халқ учун жуда кўплаб тахқирли қонунлар чиқарилди,айнан унинг даврида Генерал Губернаторлар Туркистон ўлкасида милийликни синдириб ташлаш ,йўқотиш учун кенг кўламли ишлар олиб борилди

https://t.me/Tarix3377


Усмонли султони ва Мустафо Камол (Камол Отатурк) даври.

Усмонли султони ва Ғарб таъсири:
19-асрнинг охири ва 20-аср бошида Усмонли империяси аста-секин кучсизланиб, Европа давлатларига (айниқса, Британия ва Франция) иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан тобе бўлиб қолганди. Айниқса:

Абдулҳамид II (1876–1909) даврида Ғарбнинг таъсирига қарши курашишга уриниш бўлган, аммо барибир ташқи қарзлар ва иқтисодий имтиёзлар орқали Ғарб мамлакатлари империяни ўз таъсири остига олишган.

1914–1918 йиллардаги Биринчи Жаҳон уруши даврида эса Усмонлилар Германия билан иттифоқ тузган, аммо мағлуб бўлгач, 1918 йилда Британия, Франция ва Италия каби давлатлар Истанбул ва империянинг бошқа ҳудудларини бевосита оккупация қилган.


Шу пайтдаги султон — Меҳмед VI Вахидеддин (1918–1922) Британия ва Франциянинг таъсири остида бўлган, ҳатто Мустафо Камол бошчилигидаги миллий ҳаракатга қарши бўлган. У Ғарб билан муроса қилиб тахтни сақлаб қолишга уринган.

Мустафо Камол (Отатурк):
Ғарб давлатларининг Усмонли ҳудудларини бўлиб олишига қарши мустақиллик учун курашган, миллий ҳаракатни бошқарган.

1920–1922 йилларда Ғарб армияларига (айниқса, юнон армияси орқали Франция ва Британия) қарши курашиб, 1923 йилда Туркия Республикасини эълон қилган.

У мустақил Туркияни қуриш ва Ғарбдан мустақил сиёсат юритиш тарафдори бўлган, гарчи ислоҳотларида Европанинг маориф ва ҳуқуқ тизимини асос сифатида олган бўлса ҳам

Усмонли султони, айниқса Меҳмед VI, Инлизлар ва французлар қўл остида бўлган, улар билан ҳамкорлик қилган ва таъсири остида ҳаракат қилган.

Мустафо Камол эса уларга қарши курашган, Туркия мустақиллиги учун ҳаракат қилган ва Ғарб таъсиридан қутулишни мақсад қилган.


Шу боис, "Инглизлар ва французларни қўл остида бўлган" — бу кўпроқ Усмонли султонига тегишли таъриф ҳисобланади.

https://t.me/Tarix3377

117 0 1 12 17

1.Мустафо Камол Отатурк

2. Усмонли султони Меҳмед 6- чи.

https://t.me/Tarix3377


"Баъзилар ойга ўхшайди — жозибали, фақат узоқдангина шундай.“

НИЗАР ҚАББАНИ.

https://t.me/Tarix3377

123 0 0 17 21

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Алоуддин Хилжи ҳукмронлиги даврида (1296–1316) айнан шундай воқеалар Раджпутлар ҳудудида, айниқса Читтор (ёки Читторгарх) қамал қилинганида юз берган

1303 йилда, Алоуддин Хилжи Ражастандаги Читтор қалъасига юриш қилади.

Алоуддин Хилжи Рани Падминининг гўзаллиги ҳақида эшитиб, уни ўз ҳарамига олиш ниятида Читторни қамал қилади.

Рани Падмин Читтор Ҳукумдорининг рафиқаси бўлади.

Читтор гарнизони оғир муҳосарага дучор бўлади.

Қамал узоқ давом этгандан сўнг, қалъа ҳимоячилари қалъадан чиқиб, урушга ва шаҳид бўлишга тайёрланади.

Бу пайтда, қалъадаги аёллар Жаухар маросимини амалга оширадилар – улар Шараф ва номус учун ўзларини ёқиб юборишади, душман қўлига тирик ва ўлик ҳолда хам таналари тушмаслиги учун.

Жаухар — Ҳинд тарихидаги маълум маросим бўлиб, душман бостириб келаётган ҳолларда, айниқса, аёллар ўз номусларини сақлаш учун оммавий равишда ўзларини ёқишарди ва кулга айланишарди.
Бу кўпроқ Ражпут аёллар орасида кенг тарқалган анъана бўлган.

https://t.me/Tarix3377

158 0 1 42 16

Алан Тьюринг (Alan Turing, 1912–1954):

“Мен иррационал (ақлга зид) нарсаларга ишонмайман. Агар қандайдир нарса ҳақиқий бўлса, уни исботлаш мумкин.”

****

Нил деГрасс Тайсон (Neil deGrasse Tyson, 1958–):

“Илм – бу жавобларни “билмайман” деган ҳолатдан бошлайди. Дин эса у ерда тўхтайди.”

https://t.me/Tarix3377

168 1 2 11 18

Россиянинг биринчи президенти Борис Елцин истеъфога кетмоқда.Унинг ортида бўлажак президент Владимир Путин,31 декабр 1999 йил

https://t.me/Tarix3377

171 1 1 24 15

СУҚРОТ СУД ОЛДИДА – ҲАҚИҚАТ УЧУН ҚУРБОН БЎЛДИ (э.р. авв. 399)

Афина — эндигина Пелопоннес урушида мағлуб бўлган. Спарта уни эзган, халқ руҳан чарчаган.
Шундай муҳитда бир киши чиқади — у халқнинг кўзини очишга, фикрлашга ундайди. Бу — Суқрот.

Унга қўйилган айблар:

1. Ёшларни бузғунчи ғоялар билан заҳарлаш

2. Шаҳар худоларига ишонмаслик, ўз худосини тарғиб қилиш

3. Жамоат тартибини бузиш ва шубҳали саволлар бериш

– 500 нафардан иборат ҳакамлар олдида
– Суқрот ўзини ҳимоя қилди, лекин ярашиш йўлини танламади
– У инсонларни фикрлашга чорлагани учун афв сўрашни рад этди

Унинг сўзлари:

> “Мен ҳақиқатни айтишни ва одамларни ўйлашга, тафаккур қилишга ундаб яшадим.
Энди ўзимга хиёнат қилиб яшай олмайман.”

– Ўлим. Заҳар ичиш орқали амалга оширилди
– У афиналиклар томонидан ҳақиқатни сўзлагани учун қатл қилинди

– Бу воқеа инсон ҳуқуқи ва фикр эркинлиги ҳақидаги илк тарихий ҳужжатлардан биридир
– Суқротнинг ўлими Афинадаги демократиянинг ички муаммоларини очиб ташлади


https://t.me/Tarix3377


Наполеон Бонапартнинг 1815 йил 18-июндаги Ватерлоо жангида мағлуб бўлиши бир нечта асосий сабабларга боғлиқ.Қуйида бу сабабларни келтирамиз

Наполеонга қарши Англия (Велингтон бошчилигида), Пруссия (фельдмаршал Блюхер раҳбарлигида), Россия ва Австрия каби йирик давлатлар бирлашган. Ватерлоода эса айнан Англия ва Пруссия армиялари бир вақтда унга қарши ҳаракат қилди

Наполеон Пруссия қўшинларини енгдим деб ўйлаган,аммо Блюхер ўз қўшинлари билан кутилмаган тезликда Ватерлоога етиб келди ва француз армиясига орқадан ҳужум қилди.Бу жанг тақдири ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди

Французлар 100 кунлик ҳукмронликдан сўнг ҳали тўлиқ тикланмаган эди. Армия тайёргарлиги кам, мотивацияси паст,кўплаб офицерлар эса етарли тажрибасиз эди

Маршал Груши ўз қўшинлари билан Вавр жангида Пруссияликлар билан урушиб ўтирди.Блюхернинг энг ката қилган иши,армиясининг энг асосий қисмини Ватерлоога қараб юргизди,кераксиз ариергад қисми эса Ваврда маршал Грушини чалғитиб турди.Шу учун энг катта айбдор бу Груши


https://t.me/Tarix3377


Нега Наполеон Ватерлоо жангида мағлуб бўлди ?

Бу жанг унинг ва империянинг энг мухим жанги эди.Шу кунгача бўлган жангларида,гарчи улар орасида мағлубиятлар бўлган бўлса ҳам лекин ҳеч бири Ватерлоо каби аламли эмасди.Бунга сабаб нафақат унинг империяси қулаши,балки ғалаба қўлида бўла туриб уни ўзининг кибри ва хатолари орқали мағлуб бўлганигадир

Шу куни француз армияси бу ҳар доимги армия эмасди.Европани камида 15 йил давомида титратган буюк армиядан асар ҳам қолмагани намоён бўлди.Лейпциг жангида 1813 йилда Буюк армия бутун Европа армияси ( Австрия,Россия,Саксония,Бавария,Пруссия,Россия ва қолган Герман князликлари ) билан урушиб мағлуб бўлган эди.Лекин Ватерлоода рақиб 70 минг кишилик инглиз қўшинлари эди,бу армияга қарши эса 72 минг француз.Агарда жанг бошидан айнан француз армиясининг энг илғор қисми ҳисобланмиш ,, Эски гвардия,, ташланганда балки тақдири ҳал бўлар эди.

Герцог Велингтон бахтига эса Пруссияликлар вақтида ёрдамга келишди

Давоми бор..


https://t.me/Tarix3377

158 1 1 11 19

Хайрли позитив Кун тилайман дўстлар !

Кун давомида яхши кайфият тарк этмасин

https://t.me/Tarix3377

176 0 1 29 28

Хиросимага бомба ташлаган экипаж аъзолари.1945 йил 6 август

https://t.me/Tarix3377

189 1 2 48 29

Убайдуллохон Бухоро амирлигининг маълум ва таъсирли ҳукмдорларидан бири бўлиб,у XVI асрда ҳукмронлик қилган

Убайдуллохон ибн Маҳмуд Султон 1533–1540 йилларда Бухоро хони бўлган
Убайдуллохон ҳукмронлиги даврида Бухоро хонлигида муайян барқарорлик юзага келди.У марказлашган бошқарувни мустаҳкамлашга ҳаракат қилди.У мадрасалар, масжидлар қурдирган, уламоларни қўллаб-қувватлаган.Унинг даврида Бухоро илм марказига айланди.

Убайдуллохон сунний исломни қўллаб-қувватлаб, шиа таъсирини чеклашга ҳаракат қилган.У Шайбонийлар орасидаги ички ихтилофлар билан курашишга тўғри келган. Шунингдек,у қозоқлар ва бошқа қавмлар билан чегара муаммоларида қатнашган.

Унинг ҳукмронлиги Шайбонийлар сулоласининг юқори нуқталаридан бири сифатида қаралади.

Бухоро ҳудудининг иқтисодий ва маданий равнақига ҳисса қўшган.

Давлат бошқарувини марказлаштириш ва ислом илмий анъаналарини давом эттиришда муҳим ўрин тутган.


Ўрта Осиё тарихида тахтга қизиқиши бўлмаган жуда кам сонли хукумдорлардан биридир

https://t.me/Tarix3377

193 1 2 102 30

Мияси майда-чуйда орзуларга тўла одамлар билан узоқ суҳбат қурманг. Улар сизнинг катта орзу-мақсадларингизни чўктиради.

Ҳаётдан аламзада ва норози инсонлар билан мулоқот қилманг. Ундайлар сизнинг ҳаётга бўлган қизиқишингизни, умидингизни сўндиради.

Жуда ҳам эҳтиёткор ва қўрқоқларни фикрларига қулоқ солманг. Улар туфайли таваккалга қўл уролмайсиз.

Дангаса, ишёқмаслар билан дўстлашманг. Акс ҳолда сизнинг миянгиз ҳам уларникига ўхшаб ҳаётда ўсиш учун имкониятлар эмас, кўпроқ ухлаш учун сабаблар излай бошлайди.

Катта орзулар қилинг, мақсадлар қўйинг. Унга етиш режасини тузинг ва бу йўлда сиз билан елкама-елка муаммоларингизни ҳал қилувчи, қувончингизга шерик бўлувчи дўстлар орттиринг!

https://t.me/Tarix3377

719 2 7 11 31

Samandar dan repost
Bu ayol aslida 17-asrning oxirlarida yashagan, ammo tarixiy yozuvlarda nomi ataylab yashirilgan — u qirollik saroyida zaxira maslahatchi sifatida ishlagan. Rasm chizilgan kuni u fransuz qiroli bilan maxfiy kelishuv tuzgan: u o‘zining siyosiy zəkosi evaziga Yevropa savdo yo‘llarini boshqarishga ruxsat olgan. Ammo bu kelishuv haqida hujjatlar yo‘q qilingan — faqat mana shu rasm orqasidagi asl bo‘yoq qatlamida yashirincha yozuv bor: "La main cachée" — "Yashirin qo‘l".
Élise de Montelieu

209 0 0 55 28

Лондондаги Бeнзоколонка, 1930-йиллар

Британлар Тарихни Хар жойда севишларини намоён қиладилар,биз эса 😕

https://t.me/Tarix3377

209 0 1 178 36

Масонлар дуосининг XIX асрга оид ўзбекча таржимаси

«Олам Биноси Катта Меъмори, овозимизни эшит!
Биз фикримиз, сўзимиз ва амалларимизда адашамиз — бизни афв эт,
Биз қалб, ақл ва жон жиҳатидан заифмиз — бизга куч бағишла,
Бизни Илоҳ билан бирлашадиган дуога ўргат,
Мўъжиза яратадиган иймонни бизга ўргат,
Бутун мавжудотни қамраб оладиган муҳаббатни бизга ўргат,
Исминг йўлидаги шодлик билан қилинган фидокорликни ўргат,
Барча биродарларимизнинг қалбига тинчлик бағишла,
Муҳаббат нуринг билан ер юзининг барча мавжудотини ёрит.
Илоҳий Зотнинг Қуёш нурлари..., оламдаги барча ҳаётни барака билан ёрит,
Олам ва мавжудотнинг барча сатрларида сенинг бараканг ёруғ бўлсин,
Қулаган фаришталардан то Ёруғ Устозларгача бўлган сирли зинапоянинг барча поғоналарида сенинг бараканг ёр бўлсин.
Раҳнамомиз..., сенинг ироданг устида бўлсин».


https://t.me/Tarix3377

258 1 6 13 33

Қизил байроқ учун сўнги кеча.
Байроқ охирги маротаба Қизил майдондаги бино тепасида хилпираб турибти,шундан сўнг у уч рангли Россия байроғига алмашади,декабр 1991 йил

https://t.me/Tarix3377

235 1 1 31 32
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.