📝ҒАМИНГИЗ БОРМИ? -
АЛЛОҲГА БОРИНГ...!
Дунёда Аллоҳдан кейин онасидан бошқа ҳечкими йўқ бир етим қиз бор эди. Амакисининг ўғли билан оила қурганди. Эри аёлига жуда кўп зулм қиларди. Фақат эри эмас, эрининг оиласидагиларнинг ҳаммаси келинга ёмон муносабатда эдилар. Уни кечаю-кундуз ишларини бажарадиган хизматкор қилиб қўйишганди ўзларига. Шунча хизмат қилишига қарамай калтак ва ҳақоратлардан қутула олмасди. Аёлнинг кўзига дунё тор келганида иссиқ макон бўлган онасининг бағрига сиғинар, унга бўлиб ўтган ишларни айтиб шикоят қиларди. Сўнгра бирга йиғлардилар. Албатта, кейин яна эрининг уйига қайтарди. Онасининг қизи йиғлаганда унга қўшилиб йиғлашдан бошқа чораси йўқ эди. Ҳолат янаям ёмонлашар, шу бн орадан 10 йил ўтганди. Онасининг ажал вақти етиб, Роббисига қовушадиган фурсатлар келганди. Қизи эса бундан қаттиқ қайғуга тушиб, ўлим онидаги онасига: Онажон, сен кетсанг мен кимга дардимни айтиб йиғлайман, мени ташлаб кетма деди. Она қизига, қизим, мен йўқ бўлсам ва ҳаёт кўзингга қоронғу кўринса, буерга уйимизга кел. Жойнамозингни тўша ва Аллоҳга сажда қил. Барча дардларингни ва бошингга тушган ишларни Унга айт. Қайғуларинг ҳақида Унга шикоят қил деди. Онасининг вафотидан кейин бир ҳафта ўтиб, аёл яна қайғуда қолди. Жойнамозини олиб, таҳорат учун сувини ҳам олиб онасининг уйига кетди. Онасининг насиҳатини эслаб, кўнглини бир ҳузур эгаллади. Икки ҳафта шундай давом этди. Таҳорат олиш учун сув олиб, онасининг уйига кетар, уерда соатларча қолар, сўнгра юзида табассум билан уйига қайтарди. Бу ҳолат эрининг оиласидагиларнинг эътиборини тортди. Эр ва аёлнинг орасига шайтон васвасасини солиш мақсадида эрига шундай дедилар. Аёлинг сенга хиёнат қиляпди. Икки ҳафтадирки, онасининг уйига хафа ҳолда кетиб, бахтиёр ҳолатда қайтяпди. Эркак аёлини таъқиб этишга қарор қилди. Аёли кетмасидан олдин қайнонасининг уйига бориб, аёли кўрмайдиган жойга бекинди. Сўнгра аёл келди. Таҳорат олиб, намоз ўқиди. Сўнгра саждада йиғлай бошлади. Тилидан бошидан ўтказганлари тўкилар, барча қайғуларини Роббига шикоят қиларди. Эрининг ва оиласининг унга кўрсатган зулмларини айтарди. Сўнгра эрининг ҳидоят топиши учун дуо қилиб ёлворди. Йиғлаб, ҳамманарсага қарамай эрини севишини, унинг яхши инсон бўлишини исташини айтарди. Эри ҳам унинг гапларини эшитиьб, аёли билан бирга йиғлай бошлади. Аёл намозини тугатгач, қаршисида эрини кўрди. Эркак йиғларди. У аёлини бағрига босиб, барчасини тўғрилашга ваъда берди. Аллоҳнинг дуоларини қабул қилганини айтди. Ўша кеча эркакнинг уйига қайтмадилар. Тонгни шу уйда оттирдилар. Аёл туш кўрди. 10 йил сенга энг яқин бўлган онангга шикоят қилдинг, бироқ ҳеч фойдаси бўлмади. Икки ҳафта шикоятларингни Аллоҳга айтдинг, қайғуларингдан халос бўлдинг.
Турк тилидан Дилбар Ражабова таржимаси
📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚