📝Ҳар кимга ҳам берилавермас ҳиммат...
(арабчадан таржима)
Барселона шаҳрининг исломий маркази бошлиғи Салим ибн Умора ҳикоя қилади:
Алюмин, тунука, мис ва бошқа идишларни уззу-кун Барселона кўчаларидан тўплаб темир аравасини тўлдирган йигит биз билан пешин намозини ўқигани марказ масжидига кирди. У тўплаган идишларини кечаси қайта ишлаш заводларидан бирига сотиб, бироз евро ишлайди.
Намоздан кейин менга етиб келиб деди:
— Сиздан 100 дона мусҳаф сотиб олмоқчиман.
— 100 дона мусҳаф кўп. Бунча нусхани нима қиласиз?
— Аллоҳга шукрлар бўлсин-ки, - деди у. - Кўриб турганингиздек, бир неча йилдан бери Барселонада шу ташландиқ идишларни тўплайман. Олдимга бир мақсад қўйган эдим: "Туғилган ерим Дакар (Сенегал давлатида) шаҳри шимолида жойлашган қишлоғимда Аллоҳ учун бир вақф — Қуръон мадрасаси қураман". Чунки болаларимиз қўшни қишлоққа Қуръон ўқигали бориш учун қишлоқнинг тупроқ йўлида узун масофани босиб ўтишади. Ёмғир мавсумида боролмай қолишади. Узун йиллардан бери шу ишимдан 6000 евро тўплашга муваффақ бўлдим ва 800² метрлик ер сотиб олдим. Ерга бино қуришга яна бир неча йил кетди. Ваниҳоят, икки ой бурун бинони ҳам қуриб битирдик!
Мадрасага 100 нафар бола қабул қилдик ва улар Қуръон ўқишга кела бошлашди. Шулар учун 100 дона мусҳаф сотиб олмоқчи эдим...
Кўриниши кўримсиз, лекин буюк бу кишининг ҳикоясидан баданим титраб кетди.. Унинг бу фақирона ҳолини, оғир моддий шароитини, лекин қўли бу қадар калталигига қарамай қилган улкан ҳимматини тилим лол бўлиб тааммул қилдим...
Қаранг, мақсадига содиқ экан, Аллоҳга заифона илтижо этгач, Аллоҳ ўзи қудрати ила унга ёрдам берди, ўз мақсадига эришиш учун метин ирода, тоғдек бардош ато этди..
Унга марказимизда, масжидимизда бор бўлган барча мусҳафларни тўплаб бердим, 70 дона чиқди. Картонга солиб бердим. Пулини тўлайман, деб оёқ тираб туриб олди. Кўнмадим. Бизга бу вақф ўлароқ келган, сотишимиз тўғри бўлмайди, деганимдан кейингина картонни кўтариб чиқиб кетди...
Бу ерга - Барселонага айланиб келувчи бир неча тожир ва саёҳатчиларни танийман, шу сенегаллик киши йиллаб тўплаган "умр лойиҳаси"ни бир неча кундаёқ,балки бир кунда сарфлаб юборадилар. Ҳадялар, овқатлар олиб. Аллоҳ учун Аллоҳ ери устида бир сантиметр ҳам бино қурган эмаслар.
Яхшилар,буни "тавфиқ" дейдилар, Аллоҳ ўзи яхши кўрган бандаларигагина бу тавфиқни раво кўради.
"Аллоҳ таоло пок зотдир, У фақат пок нарсаларнигина қабул қилади"
Ўзингни текшириб юр,қаердан топаяпсан, қаерга сарфлаяпсан.
@ Салим ибн Умора. Испания.
С.Носир таржимаси.
📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚