Мақсад нима?
Ассалому алайкум! Ҳурматли админ, мен ушбу мурожаат орқали болаларни ортидан пул ишлаётган ҳурматли ўқув марказлари ҳақида ёзмоқчиман! Гап шундаки, кейинги вақтда ўқув марказлари ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпаймоқда, натижа борми, йўқми биров билади, биров билмайди! Менинг набираларим ҳам дарсдан сўнг ўқув мапказларида шуғулланишади ва ўқишларга киришмоқда! Аммо шундай ўқув марказлари борки, ўқувчиларни жалб қила олмайдида, якшанба кунлари пуллик олимпиадалар ўтказади ва ғирромлик билан пул қилишади, шулардан бири Наманган туманининг Муллакудинг қишлоғида жойлашган Смарт эдукейшн (номга қаранг смарт сўзи жонсиз нарсаларга ишлатилишини билишармикин) ўқув марказидир! 2024 йил 18 февраль куни 40-мактабда шу марказ томонидан олимпиада ташкил этилди, албатта пулли, аввал мактабларга бориб, 15 мингдан деб реклама беришди, синов куни эса битта фан эди!!!! деб, ҳар бир фандан 15 мингдан тўплашди, 3 синфлар 4-5-га аралаштирилиб, хуллас ўтказишди! Савол варақаларини кўрсангиз йиғлайсиз, сифатсиз, майда, хунук шрифтда ёзилган! Ҳали натижалар расман эълон қилинмай туриб, катта набирам Абдусатторов Зоҳиршоҳни 3-ўрин деб тел қилишди, ҳа майли десак, ваҳолангки у ҳаммасини ечганман деганди, кичик набирам рўйхатда йўқмиш, кейин биттасини топишдида, пулни қайтволган дейди,ёш бола пулни қайтволишни қайдан билади!? Ундан кейин нариги набирам ва бошқа 22-мактабдан қатнашганларни сўрасак, улар ҳам каша! Қаранга, шунақа қилиб пул ишлагандан кўра тиламчилик қилишса яхши бўларди!
Сиздан ушбу холат бўйича тегишли идоралар билан ўрганиб чиқишингизни сўрайман! Ўз ишини устаси бўлган, натижаларга эришаётган ўқув марказларига тегишли эмас!
Ортиқова Мамлакат, нафақадаги ўқитувчи.
https://t.me/TanqidlarUz