Tajvid va Tartil


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


📗 Канал Қуръони Каримни тажвиди ва тартили билан бехато тиловат қилиш мақсадида ҳолис Аллоҳ йўлида очилган.
Аллоҳнинг каломини ўрганишни истаганларни чорланг!
Reklama:

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Kanal.tark etmela🙂


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Болаларга покиза луқма едиринглар!

🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
НИМА УЧУН ДУОДА САБР СЎРАЛМАЙДИ

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.


📌 Гуноҳларни ювувчи айрим осон ибодатлар:

•Ушбу ҳадиси шариф билан ювинг:

"Ер юзида кимда-ким "ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлиб кетади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

•Овқатдан сўнг ювинг:

"Кимда-ким таом еганидан сўнг "алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳазат тоъаама ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу таомни менга едириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

•Кийим кийиш асносида ювинг:

Кимда-ким киятуриб "алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳазас савба ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу кийимни менга кийдириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

•Ҳар кунингизда ювинг:

"Кимда-ким бир кунда юз бор "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

•Ҳар намоз ортидан ювинг:

"Кимда-ким ҳар намоз ортидан 33 марта "субҳаналлоҳ", 33 марта "алҳамдулиллаҳ", 33 марта "аллоҳу акбар" деса, бу 99 та, юзинчисида "ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" деса,
унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

Юқорида келган дуоларнинг барчаси саҳиҳ ҳадисларда келган. Бундан ташқари пайғамбар алайҳиссалом бошқа кўпгина дуоларни, гуноҳларни тўкувчи зикрларни ўргатиб кетганлар.
Бизга эса фақат бунга ихлос билан амал қилиб, чин қалбдан айтиб юриш қолди.
Парвардигор барчамизни тилидан Аллоҳ зикри аримайдиган бандаларидан қилсин,

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
САБР САБАБЛАРГА БОҒЛАНГАН

Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Бир кишини яхши билиб олишнинг учта шарти бор: бирга сафарга чиқиш, бир маконда бўлиш ва савдо қилиш.
Майсара Муҳаммад алайҳиссаломни яхши таниш учун учала шартни ҳам топганди. Айниқса у даврлар учун сафар бировни кўпроқ таниб олишнинг энг яхши воситаси эди. Чунки сафар кишининг кимлигини, шахсиятини очиб берадиган ҳақиқий калитларни қўлга олишдир. Зотан, араб тилида "сафар" масдаридаги сўз "яланғоч", "яланг" каби маъноларини беради. Сафар инсоннинг қандайлигини сир тутувчи ҳар турли ёпинчиқни олиб ташлагани учун мана шу сўз билан ифодаланади.

Бугун машаққатли сафарлар қолмагани сабаб бировни таниб олиш учун фурсатлар оздир балки...

📚"Аёллар оламининг султони" китобидан

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


​​ОНА ҲАҚИДА...

1 ёшга кирганингизда, у алла айтиб ухлатган. Сиз йиғлагансиз ва инжиқлик қилгансиз.

2 ёшга қадам қўйганингизда, у сизни ёнига чақирган, сиз эса қочардингиз.

3 ёшлигингизда ширин-ширин овқатлар билан сизни сийлаган у бўлади, сиз эса таомингизни емай, тўкиб-сочгансиз.

4 ёшингизда у сизнинг қўлингизга қалам ушлатди, сиз эса деворларга чизиб ташлардингиз.

5 ёшингизда у сизга кийдирган чиройли ва тоза кийимларни чанг-тупроққа белаб, кир қилардингиз.

7 ёшингизда у сизнинг қўлингиздан ушлаб, мактабга етаклаб борди, сизни ўқигингиз келмасди.

10 ёшингизда мактабдан келишингизни интизор бўлиб, йўлингизга кўз тикиб турган удир. Сиз эса келардингиз-у, яна кўчага чопқиллаб чиқиб кетардингиз.

15 ёш бўлганингизда у сизга бахт, соғлик ва омадлар тилаб, йиғлаб дуолар қилган. Сиз эса эвазига совғалар сўрардингиз.

25 ёшингизда энг чиройли орзу-умидлар билан сизни уйлантирди, бироқ сиз хотинингизни олиб, бошқа уйга чиқиб кетдингиз.

35 ёшингизда у сизга насиҳат қилди. Сиз эса, «аралашманг, ўзим биламан» дедингиз.

40 ёшга кирганингизда у хасталанди, лекин у сиз учун ортиқча юкдек кўринди.

Вақт оқар сувдек, ҳаёт ўткинчи, умр ғанимат. Бир кун уни тополмай қолишингиз мумкин. Агар онангиз ҳаёт бўлса, у сиз учун энг меҳрибон ва ўз навбатида сиздан меҳр кутиб яшаётган табаррук зот эканини унутманг… ахир «Жаннат оналар оёғи остидадир…»

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


НОҲАҚ АЗОБ БЕРИШНИНГ ЖАЗОСИ

Жаннат хушхабари берилган ўн кишидан бири бўлган ҳазрати Зубайрнинг ўғли Урва ҳикоя қилади: Саҳобадан Ҳишом ибн Ҳаким розияллоҳу анҳу бир сафар Шомга борган эди. Мусулмон бўлмаган деҳқонларнинг баъзиларнинг бошларига зайтун ёғи тўкилиб қуёшнинг иссиғи остида туришга мажбур қилинаётганини кўрди.

- Буларга нега бундай жазо берилди? - деб сўраганида
– Булар даланинг солиғини тўламадилар, шу сабабдан уларга шундай жазо берилди, - деб жавоб бердилар. Буни эшитган Ҳишом:

– Қасамки, мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай марҳамат қилганларини эшитдим, деди ва қуйидаги ҳадисни ўқиди: “Инсонларга дунёда ноҳақ азоб берган кимсаларга Аллоҳ охиратда азоб беради”. Сўнгра волийнинг ҳузурига борди. Ўшанда Фаластин ҳудудининг волийси саҳобалардан бири бўлган Умайр ибн Саъд ал-Ансорий эди. Ҳишом унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган юқоридаги ҳадисни ўқиди. Буни эшиттан волий деҳқонларни дарҳол бўшатиб юборишларини амр қилди.

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллар ҳақида васиятлари

Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, бир ишга шоҳид бўлса, яхшиликни гапирсин ёки жим турсин! Аёлларга яхши муомала қилинглар, чунки аёл қовурғадан яратилган. Қовурғанинг энг эгри жойи унинг юқорисидир. Уни тўғрилашга уринсанг, синдирасан, (шу ҳолича) ташлаб қўйсанг, эгрилигича қолаверади. Аёлларга яхши муомала қилинглар!» (Имом Муслим ривояти).

Шарх:
Ислом аёлни ғамхўрлик ва унинг ҳақига риоя қилиш йўли билан турли хатарлардан ҳимоя қилади. Унинг қадрини оширди. Уни ҳурматлаш ва яхши муомала қилишга чорлади. Ислом олдинги умматларнинг чиркин одатларини бартараф этди. Аёл, олдинги умматлардагидек, шайтон ҳам, жин хам эмас. Сотиладиган ва сотиб олинадиган матоҳ хам эмас. Балки у эркак каби бир аслданnяралган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Эй, одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз!» (Нисо сураси, 1-оят). Пайғамбарлар саййиди Муҳаммад соллаллоху алайҳи ва саллам «Аёлларга (яхши) муомалада бўлинглар» деб нидо қилганларидек, уларни ҳимоя қилайлик ва улар билан яқин бўлайлик! Улардан ким камчилик ёки нуқсон топса, ғазабланмасин ва қаттиққўллик ҳам қилмасин. Чунки Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, аëл қовурғадан яратилган. Қовурганинг энг қийшиқ жойи унинг юқорисидир. Уни тўғрилашга уринсанг, синдириб қўясан. Агар ташлаб қўйсанг, қийшиқлигича қолаверади. Бас, аёлларга (яхши) муомалада бўлинглар!» деб марҳамат қилганлар. Киши аёл билан муроса-ю мадора қилиши керак, унинг ишларига сабр қилиши зарур. Чунки Аллоҳ таоло аёллар туфайли жонларни турли хилқат ва табиатда яратди. Худди Аллоҳ таоло Имроннинг аёли ҳақида хабар берганидек: «Ахир, (у кутган) ўғил бу қиздек (хислатли) бўлмасди» (Оли Имрон сураси, 36-оят). Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, албатта, аёллар билан афв сояси остида сиёсат қилиш ва уларнинг баъзи камчиликларига сабр этиш зарур. Ким уларнинг истакларига ва камчиликларига қарши курашса, уларнинг катта-ю кичик ишларидан камчилик ахтараверса, ўзи билмаган нарса билан шуғулланиб қолади ҳамда бошини тоқати етмайдиган ишга суқиб қўяди. Кошки у Набиййи муҳтарам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Уни тўғрилашга уринсанг, синдириб қўясан. Агар ташлаб қўйсанг, қийшиқлигича қолаверади. Бас, аёлларга (яхши) муомалада бўлинглар!» деган сўзларини тушуниб етса! Ва шундан хулоса чиқариб, тоқати етмайдиган ишга киришмаса?! Аёлдаги яхшилик ва латофатни кўриб, у билан аҳил бўлиш, гарчи қийин бўлса-да, сабр ва бунинг ортидан ажрни жамлайди. Чунки ана шу қийшиқликни тўғрилашга киришиш мутлақо беҳуда ишдир. Бу ҳақда Имом Муслим ривоят қилган саҳиҳ ҳадис бор. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: «Аёл киши (эгри) қовурғадан яратилган. У ҳеч қачон тўғри бўлмайди. Ундан шундайлигича эгрилигича фойдалансанг, фойдаландинг. Уни тўғрилашга уринсанг, синдириб куясан. Уни синдиришинг эса, талоғини беришингдир». Эркак кишининг дунёда аёли билан тинч-тотув яшаши, унга қаноат қилиши зарур. Оила мустаҳкамлиги сабр билан бўлади. Бунинг учун эса «ҚИЙШИҚЛИК»ка кўз юмиш керак.

«Аёллар ҳақида муборак қирқ ҳадис шарҳи» китобидан.


Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ охиратга олиб қўйиши билан бирга дунёда ҳам жазосини тезлатиб берадиган гуноҳ – зўравонлик ва қариндошчиликни узишдир”, деганлар» Имом Термизий ривояти.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
САБР САБАБЛАРГА БОҒЛАНГАН

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.


#Дуо
Холис амал, ният ва тўғри йўлни талаби учун ўқиладиган дуо

اللهم وفقني لما تحبّ و ترضي من القول والعلم و الفعل و النيّة و الهدي إنّك على كلّ شيء قدير.

Ўқилиши: Аллооҳумма ваффиқний лимаа туҳиббу ва тардзо минал қовли вал ъамали вал фиъли ван нияти вал ҳудаа иннака ъалаа кулли шай’ин қодийр.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сўз, ё амал, ё феъл, ё ният, ё ҳидоят бўлсин, Ўзинг яхши кўрган ва рози бўладиганингга мени муваффақ эт. Албатта, Сен барча нарсага қодир зотсан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


kanal tark etmang iltimos‼️

Ertadan qaytamiz👍


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сиз дуо қиляпсизу, аммо қабул бўлмаяптими?

Яқинларга улашинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бир-бирингизга ғазаб қилманг


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сиз дуо қиляпсизу, аммо қабул бўлмаяптими?


#Дуо
Инсонлар орасида ўзаро ислоҳни сўраш дуоси

اللّهمّ ألّف بين قلوبنا و أصلح ذات بيننا و اهدنا سبل السّلام و نجّنا من الظلمات إلى النّور، و جنّبنا الفواحش ما ظهر منها و ما بطن.
Ўқилиши: Аллоумма аллиф байна қулуубинаа, ва аслиҳ заата байнинаа, ваҳдинаа субулас салаам, ва нажжинаа миназ зулумаати илан нуур, ва жаннибнал фавааҳиша маа зооҳаро минҳаа ва маа батон.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Бизнинг қалбларимизни ўзаро улфат эт, орамизни ислоҳ қил, саломатлик йўлларига бизни ҳидоят қил, бизни зулуматлардан қутқариб (ҳидоят) нурига чиқар ва бизни ошкор ҳамда махфий бўлган фаҳш ишлардан узоқ қил. Абу Довуд 825 – рақам ривояти.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Холиққа шукр этди Аршда малаклар,
Дунёга Аллоҳнинг ҳабиби келди.
У келгач, йиқилди Каъбада бутлар,
Хаста кўнгилларнинг табиби келди.

"Муслимаат.уз" қошидаги "Муншидаат" гуруҳи аъзолари Марямхон ва Рухсора


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги Мадина шаҳрининг макети

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Juma kunida exson qilaylik azizlar savob ajr mukammal boladi🙏🏻😔😔

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

4 502

obunachilar
Kanal statistikasi