Халқаро индекслар ва рейтингларга Ўзбекистон қандай жавоб қайтариши керак?
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг бир қатор жаҳон рейтингларида жуда қуйи поғоналарда тургани айни ҳақиқат.
Экспертларнинг таъкидлашича, бунга асосий сабаб мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ҳолатининг субъектив баҳоланишидир. Яъни, мавжуд айрим омилларни халқаро мутахассислар томонидан асосий ўлчаш мезони сифатида қабул қилингани ва бу, ўз навбатида, мамлакат имижига путур етишига олиб келди. Бу ҳолатни эса объектив маълумотларнинг ҳамда миллий мутахассисларнинг етарли емаслиги билан изоҳлаш мумкин.
Бундан ташқари, кўпгина рейтингларга Ўзбекистоннинг киритилмагани давлат тегишли соҳалари ҳақида статистик маълумотларнинг етарли емаслигида ҳамда уларнинг индикаторларига тўғри келадиган маьлумотни тақдим этувчи давлатнинг тегишли ташкилотлар фаолиятининг сустлигини таъкидлаш мумкин.
Қолаверса, халқаро рейтинг агентликлари ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликнинг кенг йўлга қўйилмагани масалани янада мураккаблаштириб юборган.
Шунингдек, кўрилаётган чораларга қарамасдан мамлакатда тегишли йўналишлар бўйича миллий рейтингларни юритишга ёрдам берадиган, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқаро мезонлар ва стандартларга мувофиқлигини баҳолашнинг яхлит тизими мавжуд эмаслиги қайд этиб ўтиш лозим.
©Сардор ҲАКИМЖОНОВ
@tafakkur3
@CreativeUzbek