#bilimlar_kuni
Ўзбекистон мактабларида биринчи қўнғироқ жаранг сочди
Бугун 6 сентябрь куни Ўзбекистондаги 10083 та умумтаълим мактабида анъанавий шаклда дарслар бошланди. Бу йил мактабларнинг 1-синфига 600 мингга яқин бола қадам қўйган бўлиб, уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.
Жорий йилда “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ташкил этилган бўлиб, унда мактабларнинг кўзга кўринган битирувчилари, тадбиркорлар ҳамда давлат идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди.
“Билимлар куни” мактабларда “Мустақиллик дарс”лари билан бошланиб, унда Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги даврида эришган ютуқлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берилади.
Шунингдек, параллел равишда “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида МТРК телеканаллари орқали ҳам маълум сабабларга кўра мактабга бора олмаган болалар учун уйдан таълим олишга имконият яратилди.
@uzedu