Xushnudbek.uz dan repost
❗️Уй олаётганлар диққатига: замонавий бўлинг, ўзингизни ортиқча қийнаманг
Шу кунларда прописка очилгани муносабати билан жуда кўпчилик уй сотиб олмоқда. Бу ёки янги уйлар ёки бировларнинг номида турган ўзининг уйи.
Ва ўз-ўзидан баъзан нотариусларда навбатлар ҳақида эшитиб қоляпман. Ёхуд мулк солиғи ва коммунал тўловлардан қарздорлиги борлигини нотариусга борганда билиб қолиб, қаерда тўласам экан деб овора бўлаётганлар ҳам учраб турибди.
Шу сабабли Сизларга электрон давлат хизматларидан фойдаланишни тавсия қиламан. Ахир яратилган имкониятдан фойдаланишни ҳам билиш керак-да! Боз устига карантин шароитида кўчада юргандан кўра, онлайн барчасини осонгина ҳал қилганингиз соғлиғингиз учун хавфсизроқ ҳам бўлади. Булар қуйидагилар:
1️⃣. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш
https://my.gov.uz/uz/service/25
Бу жуда зўр хизмат. Сиз ушбу саҳифа орқали нотариусда кўрсатиладиган хизматни деярли 80%ини ўзингиз онлайн осонгина амалга оширсангиз бўлади. Агар мол-мулкда қарз бўлса ёки тақиқ бўлса, бу ҳақда маълумот берилади. Қарзларни онлайн тўласангиз ҳам бўлади.
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш имкони бўлса, Сизга махсус код беради. Ўша код билан нотариусга борсангиз, ишингиз жуда ва жуда тез битади. Батафсил жараён пастдаги видеода кўрсатилган.
Энг асосийси ушбу хизмат мутлақо бепул. Агар нотариусни ўзида қилсангиз, пул тўлашингизга тўғри келади.
Электрон имзо талаб этилмайди.
== • == • == • == • ==
2️⃣. Нотариус қабулига ёзилиш
https://my.gov.uz/uz/service/32
Бу ҳам зўр хизматлардан бири. Иссиқда соатлаб навбатда турмайсиз, туманни ва нотариусни ўзингиз танлайсиз, куни ҳамда вақтини белгилаб, онлайн қабулга ёзиласиз. Айтилган вақтда борасиз ва навбат қанча бўлишидан қатъи назар, нотариус аввал Сизни қабул қилади. Бошқача айтганда бу “живой навбат” пайти навбатдан ташқари киришнинг замонавий усули.
Уй-жой олди-сотди қилиш учун кадастр рақами, никоҳ гувоҳномаси ҳамда харидорнинг маълумотларини олдиндан киритиб қўйсангиз, ишингиз янада осон ва силлиқ битади.
Ўзи умуман бизда ҳам худди ривожланган давлатларда бўлгани каби нафақат нотариус, балки бошқа жойларга ҳам (масалан, шифокор қабулига) олдиндан онлайн навбатга ёздириб, кейин боришга секин-аста ўрганишимиз керак.
Хизмат бепул.
Электрон имзо талаб этилмайди.
== • == • == • == • ==
3️⃣. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш
https://my.gov.uz/ru/service/248
Уй олди-сотди бўлгандан кейин уни кадастр органларидан рўйхатдан ўтказиш керак бўлади. Бунинг учун ҳам кадастр органларига бориш шарт эмас, онлайн ариза юборасиз, маълум муддат ичида кўриб чиқилиб, электрон гувоҳнома оласиз.
Электрон имзо талаб этилмайди.
== • == • == • == • ==
4️⃣. Кадастр паспортини шакллантириш
https://my.gov.uz/uz/service/294
Агар уйнинг кадастр ҳужжатлари йўқолган бўлса, унда ушбу хизмат орқали кадастр паспортини шакллантириш учун онлайн ариза юборишингиз мумкин.
Белгиланган тўлов мавжуд, онлайн тўласа бўлади.
Электрон имзо талаб этилмайди.
== • == • == • == • ==
5️⃣. Электрон рақамли имзони онлайн олиш
https://e-imzo.uz/
Аслида аксарият давлат хизматлари учун ЭРИ талаб этилмайди. Аммо мабодо Сизга ЭРИ керак бўлиб қолса, унда осонгина онлайн олишингиз мумкин. Бунинг учун фақат паспортингизни ушлаб расмга тушиб юборсангиз бўлди. Тахминан 1 соат ичида ЭРИни уйдан чиқмасдан олишингиз мумкин.
Хизмат пулли – 15 минг 610 сўм. Онлайн тўлаш имкони бор.
== • == • == • == • ==
Шунингдек, қуйидаги хизматлар ҳам керак бўлиб қолиши мумкин:
• Ижро ҳужжати бўйича қарздорликни текшириш
• Кўчмас мулк ва ер солиғидан қарздорликни текшириш
• Коммунал тўловлардан қарздорликни текшириш
Қиссадан ҳисса шуки, замонавий имкониятлардан фойдаланишни ўрганинг. Бунинг ортидан ҳам вақтингизни, ҳам нақдингизни тежайсиз, ортиқча асаббузарликка йўлиқмайсиз, кимларнингдир эшигида диққат бўлиб кутмайсиз, хуллас имконият борми, нима учун ундан фойдаланмаслигингиз керак? А, лаббай?
👉 @xushnudbek 👈