Бу инсонни танийсизми?
Бу инсон ҳақида биринчи тасаввур қандай бўлди?
У молиявий қийинчиликлар билан курашаётган одамдек туюлдими?
Ёки ривожланаётган мамлакатдан чиққан маълумотсиз бир шахс сифатида тасаввур пайдо бўлдими?
Бу камтар инсон – Покистон-Америкалик профессор Ҳусайн Абдул-Саттор. У Чикаго университетида патология бўйича етакчи профессорлардан бири бўлиб, бутун дунё бўйлаб патология фанини ўрганишда энг машҳур манбалардан бири ҳисобланган Pathoma видео курсларининг яратувчисидир.
Шу билан бирга, у машҳур шайхлардан бири бўлгани учун Шайх Ҳусайн Абдул-Саттор номи билан ҳам танилган. Техник жиҳатдан, бу инсон дунёнинг турли бурчакларидаги ўн минглаб тиббиёт талабаларининг устозидир.
Ташқи кўриниш доим алдамчи.
Хулосалар эса асоратли бўлади!