ИСПАНИЯ ГУЛЛАГАН ДИЁР
Дунёни ўз қаричимиз билан ўлчаймиз.
Кўргач, билгач тасаввурлар ўзгаради.
Мен Европанинг иқлими намчил, қуёшли кунлари бизга нисбатан кам, баҳори кечроқ келади, деб ўйлардим. Бир гал апрель ойида Швецияга, кейинги гал май ойида Германияга борганимда баҳор бу давлатларда Ўзбекистонимизга қараганда кун ҳисобида орқада эканини ўз кўзим билан кўргандим.
Кўҳна қитъа жануби-ғарбидаги Испанияга сафаримиз Европа ҳақидаги тасаввурларимни ўзгартириб юборди. Илк эътиборимни тортган жиҳат бу ўлкага баҳор аллақачон ўз сепини ёйгани бўлди.
Дов-дарахтлар уйғониб, кўртаклари бўртиб қолган. Айримлари қийғос гуллаган. Ҳар-ҳар жойда ям-яшил дарахтларга ҳам кўзингиз тушади. Аҳоли енгил кийимларга ўтган. Қуёшли кунда, қоқ пешинда калта енгли кўйлакларда юрганлар ҳам бор.
Батафсил: http://www.water.gov.uz/uz/posts/1545735855/406
Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube