#Кун_тарихи
27 май
Қирғизистон – Кутубхоналар куни
Нигерия — Болалар куни
Россия – Кутубхоналар куни
Россия – Санкт-Петербург куни
1703 йил – Санкт-Петергбургга асос солинган кун.
1795 йил — Россияда илк давлат жамоатчилик кутубхонаси – Император кутубхонаси очилган.
1873 йил — Шаҳзода Эдуард ороли аҳолиси Канадага қўшилиш ҳақида қарор қилади.
1916 йил — АҚШ президенти Вудро Вильсон биринчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг Миллатлар Лигаси ташкилотини тузиш режасини илгари суради. Бу ташкилот Гитлер ва Сталин келишиб иккинчи жаҳон урушини бошлаган 1939 йилгача амалда бўлган.
1920 йил — Татар АССР тузилган.
1921 йил — Афғонистон мустақил давлатга айланади. Аслида Афғонистон бу санагача мустақил давлатга айланиб бўлган эди. 1919 йилда РСФСР мустақил Афғонистонга элчилар жўнатади ва улар орасида Ткркистон АССР вааили сифатида Абдулла Авлоний боради.
1922 йил — Дунё насронийларининг католик мазҳаби маркази бўлган Ватикан Фаластин ерларида яҳудийлар давлатини қуришга қарши чиқади. (Демак бу режа 20-аср бошларидан бўлган.)
1926 йил — Миссури штатидаги Ганнибал шаҳарчасида Марк Твен қиссаларининг қаҳрамонлари бўлган Гекльберри Финн ва Том Сойерга ёдгорлик ўрнатилади.
1930 йил — Ричард Дрю илк марта скотчни ўйлаб топади ва унга патент олади. Бошида скотчдан автомобилларнинг кузовини ранглаш пайтида унинг ойналарини ёпиб қўйиш учун фойдаланишган.
1938 йил — Канада ҳукумати Канада Банкини давлат банкига айлантиради.
1940 йил – Лев Троцкийга биринчи суиқасд уюштирилади ва у тасодиф туфайли омон қолади. Манфур тузум сал ўтмай унга иккинчи суиқасдни уюштиради ва Троцкий Мексикада ўлдирилади. Троцкий ўз пайтида Лениннинг энг яқин маслакдоши бўлган. У Ленин билан социалистик тузумда хусусий мулкнинг чекланиши ва яна бир қатор масалаларда келиша олмаган ва ўз ҳаммаслаклари билан бошқа йўлдан кетган. Шундан сўнг уни гуруҳини меньшивиклар деб аташади. Лениннинг ифлослиги қарангки, 1917 йилда давлат тўнтариши амалга оширишда Троцкий ва унинг ҳаммаслакларининг ёрдамини жон деб қабул қилади. Тўнтариш амалга ошганидан кейин эса уларни битта-битта ўлдиртира бошлайди. 1920-йилларда Троцкий хорижга қочишга муваффақ бўлади. Аммо, барибир уни ҳам НКВД айғоқчилари узоқ Мексикада ўлдириб кетишади.
1960 йил — Туркияда ҳарбийлар томонидан ҳарбий тўнтариш уюштирилади. Ана шу тўнтаришда Туркия тарихида энг инсофли ва виждонли бош вазир деб эсланадиган Аднан Мандерас ҳарбийлар томонидан ўлдирилади.
1994 йил – Йигирма йиллик қувғиндан сўнг Александр Солженицин Россияга қайтиб келади.
Солженицин Сталин қатағонларини ўз кўзи билан кўрган, ГУЛаг (Қамоқхоналар бош бошқармаси) лагерларида тутқунлик азобини тортган адиб ҳисобланади.
У Сталин қатағонларини аёвсиз фош қилган «ГУЛаг архипелаги» асарини 1960-йилларда ёзади. Асарни СССРда чоп этишга рухсат беришмайди. Адиб асарни ўз котибаси ёрдамида хорижга жўнатади ва у Францияда чоп этилади. Шундан сўнг ўша қонхўр Андропов бошлиқ бўлган КГБ унинг котибасини ўз квартирасида ўлдириб кетади. Халқаро ҳамжамият босими остида Солженицинга зарар етказа олмайди ва 1974 йилда уни мажбуран хорижга чиқариб юборади. 1970 йилларда Сталин ўлганига қарийб 20 йил бўлган бўлса ҳам унинг издошлари ҳали ҳаёт эди. Қолаверса СССР аталмиш ўша чиркин тузум инсонларнинг қадр-қимматини топташ, уларни янчиш, қатағон қилиш устига қурилган бир давлат эди. Шу учун ҳам Солженецин ўз асарида гарчи Сталин даврини ёзган бўлса ҳам КГБ раҳбари бўлган Андроповга унинг асари мутлақо тўғри келмайди.
1994 йил 27 май куни Солженевинни Москвада миллат қаҳрамони сифатида кутиб олтшади. Айтгунча у «ГУЛаг архипелаги» асари учун Нобель мукофотини олган.
1332 йил — Араб сайёҳи Ибн Халдун туғилган (1406 йилда вафот этган).
1967 йил – Англиялик машҳур футболчи Пол Гаскойн туғилган.
@tdtu_yoshlari_yi