Akademik Litsey Matbuot Xizmati

@TDAUAL Yoqdi 1

TDAU Akademik Litseyi Matbuot Xizmatining Telegramdagi Rasmiy kanali.
Murojaat uchun:
@ToshDAU_Litsey
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Telegram


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Telegram
Indeksga qo‘shilgan
05.12.2018 20:39
11 Apr, 08:43 (225 kun oldin)
dan repost: QIBRAY SADOSI
«ХАЛҚ КУТУБХОНАСИ» УЧУН КИТОБИНГИЗ БОРМИ?

Танишинг:
Жамшид МАШРАПОВ, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, энг муҳими, «Қибрай садоси» газетаси таҳририятининг ҳайъат аъзоси.
Бизни қувонтирган яна бир ҳолат шуки, Жамшид Машрапов таҳририятда «Халқ кутубхонаси» яратилаётганлигини эшитиб, биринчилардан бўлиб мазкур кутубхонага ўз ҳиссасини қўшди.
Бугун тонгда Жамшид ака шахсан таҳририятга келиб, Марсель Брионнинг «Менким, Соҳибқирон – Жаҳонгир Темур», Қалдибек Сейдановнинг Чингиз Айтматов ҳақидаги «Дўстлик куйчиси», Наби Жалолиддиннинг «Хайём» ва яна кўплаб бадиий асарларни тақдим этди. Биз бундан беҳад мамнун бўлдик.
Аҳоли фойдаланиши учун яратилаётган «Халқ кутубхонаси» тобора бойимоқда.

СИЗДА-ЧИ?! «ХАЛҚ КУТУБХОНАСИ» УЧУН КИТОБИНГИЗ БОРМИ?!
Бу кутубхона учун янги китоблар бўлиши шарт эмас. Ўзингиз ўқиган ва бошқаларга ҳам ўқишни тавсия қиладиган, уйингизда сақланаётган китобларингиздан олиб келиб, ҳисса қўшсангиз, мамнун бўламиз.

Мурожаатлар учун: «Қибрай садоси» таҳририяти.
Тел: 70-95-61-81
7.