Akademik Litsey Matbuot Xizmati

@TDAUAL Yoqdi 1

TDAU Akademik Litseyi Matbuot Xizmatining Telegramdagi Rasmiy kanali.
Murojaat uchun:
@ToshDAU_Litsey
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Telegram


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Telegram
Indeksga qo‘shilgan
05.12.2018 20:39
2 Feb, 15:42 (286 kun oldin)
dan repost: QIBRAY SADOSI
ЛИЦЕЙ ЎҚУВЧИСИ ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

Тошкент давлат аграр университети қошидаги академик лицей ўқувчиси Фаррух Асатов
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида “Ватанпарвар” газетасида муддатли ҳарбий хизматчилар ва “Темурбеклар мактаби“ ўқувчилари ўртасида ташкил этилган “Темур тузуклари” билимдони” танловида учинчи ўрин соҳиби бўлди.
Ушбу танловга барча ҳарбий округлардан уч юздан ортиқ ижодий иш келиб тушди. Улар орасидан бадиий жиҳатдан мукаммал ва маҳорат билан ёзилган энг сара асарлар танлаб олинди. Ниҳоят, танлов иштирокчилари орзиқиб кутган кун келди.
“Ватанпарвар” бирлашган таҳририятида “Темур тузуклари” билимдони” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Унга кўра, биринчи ўринни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округидан муддатли ҳарбий хизматчи, оддий аскар Муродилла Абдуҳамидов эгаллади ва энг кам иш ҳақининг тўрт баробари миқдорида пул мукофоти ва диплом билан тақдирланди. Иккинчи ўринга Марказий ҳарбий округи вакили, муддатли ҳарбий хизматчи, оддий аскар Рузматбек Бердалиев ва Самарқанд “Темурбеклар мактаби” ўқувчиси Муҳриддин Рўзиев эгалик қилди ҳамда энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдорида пул мукофоти ва дипломни қўлга киритди.
Учинчи ўринни олганлар сафида муддатли ҳарбий хизматчи, оддий аскарлар Намозали Ҳакимов (ДХХ чегара қўшинлари), Ўрол Қудратов (Тошкент ҳарбий округи) ҳам бор.