Москвада қатъий карантин эълон қилинди. Мактаблар ёпилади, фақат зарурий нарсалар сотадиган дўконлар ишлайди
▪️Россияда 28-октабрдан 7 ноябргача дам олиш ҳам эълон қилинган. Коронавирус ҳолати, айниқса, пойтахт Москвада ёмонлашгани сабаб ишланмайдиган ҳафтада Москвада карантин чоралари кучайтирилади.
Шу кунлари фақат зарурий маҳсулотлар: озиқ-овқат, дори-дармон сотадиган дўконлар ишлайди. Овқатланиш шохобчалари етказиб бериш ва олиб кетиш хизматини кўрсатади.
Мактаб ва боғчалар ёпиқ бўлади. ОТМлар масофавий таълимга ўтади.
60 ёшдан ошган вакцина олмаган москваликлар учун 4 ойлик мажбурий изоляция талаби қўйилган. Уларнинг жамоат транспортидан бепул фойдаланиши ҳам чекланади.
Россияда вакцинация суст кечмоқда. 15-октабр ҳолатига кўра, 144 млн аҳолининг фақат 48 млни вакцинанинг тўлиқ дозасини олиб бўлган.
Каналга уланиш: 👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A