Инқирозга қарши чораларнинг иккинчи пакети қабул қилинди. Унга кўра, 22,3 трлн сўмлик чора-тадбирлар, шу жумладан, 20,1 трлн сўмлик солиқ ва кредит тўловларини кечиктириб туриш белгиланди. Ушба чоралар:
✅2020 йил якунига қадар ун, ўсимлик ёғи, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, гигиена воситалари каби асосий истеъмол товарлари — жами 20 турдаги, жумладан, 13 та озиқ-овқат ва 7 турдаги гигиена маҳсулотлари импорт қилишда божхона божи ва акциз солиғи ундирилмайди. — 125 млрд сўм.
✅март-июнь ойларида муддати тугайдиган болали оилаларга нафақа, бола парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдамларни тўлаш учун қўшимча мурожаат ва ҳужжатлар талаб этилмайди — автоматик тарзда 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади. — 570 млрд сўм.
✅карантин даврида ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 18 турдаги асосий озиқ-овқат ва гигиена товарлари бепул етказиб берилади. — 2 млрд сўм.
✅ижтимоий нафақа олиш учун ариза билан бирга тақдим этиладиган ҳужжатлар камайтирилади;
✅ туристик ва меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар шу йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилади. Уларга ижтимоий солиқ ставкаси ҳозирги 12 фоиздан 1 фоизга туширилади — 135 млрд сўм.
✅карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилади. Ушбу имтиёз қарийб 150 минг якка тартибдаги тадбиркорга катта кўмак бўлади. — 400 млрд сўм.
✅тушуми ўтган ойдагига нисбатан 50 фоизга камайган кичик бизнес субъектларига айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мулк солиғи, ижтимоий солиқ ва сув солиғини тўлаш муддати шу йил 1 октябрга қадар кечиктирилади. Тадбиркорлар бу имтиёзлардан солиқ идорасини уйдан туриб хабардор қилиши мумкин.
✅жорий йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахсларнинг табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов мажбурияти амалдаги 100 фоиздан 30 фоизга туширилади.
✅ пахта-тўқимачилик кластерларининг 2019 йилда пахта етиштириш учун олган кредитларини қайтариш муддати 1 октябргача узайтирилади.
✅2020 йилнинг охирига қадар обороти ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ушбу солиқни ҳар ойда эмас, балки ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқига эга — 150 млрд сўм.
✅коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича экспресс-тестларни олиб киришда улар учун божхона расмийлаштируви йиғими ундирилмайди.
👉 @Tadbirkoruzb