ОҒРИҚНИ КЕТКАЗАДИГАН
ДУОЛАР🗯 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бетоб зиёратига борганларида ёки у зотнинг олдиларига бетоб келса, қуйидаги дуони айтардилар:
“Азҳибил баъса. Роббан наси. Ашфи анташ шафи, ла шифаа илла шифаука шифаан ла юғодиру сaқоман”.Маъноси: “Эй инсонларнинг Робби, ёмонликни кетказ. Шифо бер. Сен шифо бергувчисан. Дарду аламни
қолдирмайдиган малҳамни Сен бергувчисан” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
🗯 Пайғамбар алайҳиссалом Маймуна бинти Убай розияллоҳу анҳога бундай деб айтдилар: “Ўнг қўлингни сенга оғриқ бераётган жойга қўй ва уч марта айт:
“Бисмиллаҳ. Аллоҳумма давини бидавайка. Вашфини бишифаика. Baaғнини бифазлика амман Сивака. Ваҳдир анни азака”.Маъноси: “Аллоҳнинг исми билан сўрайман. Эй Аллоҳ! Давоинг билан менга шифо бер. Шифоинг билан мени давола. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан мени беҳожат қил. Мендан азиятингни узоқ қил, кетказгил".
🗯 Расулуллоҳ алайҳиссалом Маймуна розияллоҳу анҳога яна айтдилар: “Қўлингни оғриғинг бўлаётган ерга қўйва уч марта айт:
“Бисмиллаҳ. Азҳиб анний шарра ма ажиду. Бидаъвати набиййикат тоййибил мубарокал мискийна индика. Бисмиллаҳ”.Маъноси: “Аллоҳнинг исми билан сўрайман. Эй Аллоҳ! Мендаги ёмон дардларни мендан кетказ. Ўзингнинг яхши, муборак ва мискин пайғамбаринг дуоси орқали Сенинг исми билан сўрайман" (Ибн Асокир ривояти).
🗯 Пайғамбар алайҳиссалом безгак ва барча касалликларда асҳобларига қуйидаги дуони ўқишни ўргатардилар:
“Наъузу биллаҳил ъазийм мин кулли ирқин наъаарин ва мин шарри ҳаррин нари".Маъноси
: “Буюк Аллоҳнинг исми ила юқори қон босимидан ва ўт балосидан паноҳида асрашини сўраймиз" (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти).
«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан❗️Яқинларизга Ҳам УлашингКаналимизга aъзо бўлинг!👇🏼
@TABOBAT_SHIFO_TIBBIYOT