Расмий баёнот
Бойсун тумани прокуратураси томонидан фуқаро Г. Сафарованинг мурожаатлари кўриб чиқилмаётганлиги ва бошқа ҳолатлардан норозилиги ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видео мурожаати ўрганилди.
Аниқланишича, Г.Сафарова туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Бойсун тумани, “Тузбозор” маҳалласи, А.Навоий кўчасида жойлашган марҳум турмуш ўртоғи А.Бобоевга тегишли уй-жойда яшаб келаётгани, бироқ турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг, қайниакалари Х.И. ва О.Б. лар А.Бобоевга тегишли уй-жойни марҳума С.Й. га ажратилганлиги ҳақида қалбакилаштирилган Халқ депутатлари Бойсун шаҳар ижроия комитетининг 28.06.1990 йилдаги 80/6-сонли, 06.07.1995 йилдаги 88-сонли қарорларини фуқаролик ишлари бўйича судларга тақдим этиб келаётганлигини, аслида Халқ депутатлари Бойсун шаҳар ижроия комитетининг 27.06.1990 йилдаги 80/6-сонли, 20.02.1995 йилдаги 88-сонли қарорлари мавжудлиги ва ушбу қарорлар бошқа мазмунда эканлигини, ушбу қарорларнинг ҳақиқий ёки қалбакиэканлигига баҳо беришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра 05.12.2020 йилда жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шундан сўнг, Г.Сафарова ўз видео мурожаатида фуқаро Х.И. томонидан тақдим этилган Халқ депутатлари Бойсун шаҳар ижроия комитетининг 28.06.1991 йилдаги 80/6-сонли қарори ва қарорга илова бўлган фуқаролар рўйхати сохталаштирилганлигини, ушбу қарорнинг асл нусхаси архивда мавжуд эмаслигини, вилоят ИИБ экспертлари томонидан берилган суд-хатшунослик экспертизаси хулосасига қўшилмаслигини билдирган.
Туман прокуратураси томонидан фуқаро Г.Сафарованинг мурожаати юзасидан қабул қилинган жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарорнинг қонунийлиги терговга қадар текширув материаллари билан бирга назорат тартибида ўрганилганда, текшириш ҳаракатлари тўла ва ҳар томонлама ўтказилмаганлиги, аҳамиятга молик бўлган ҳолатларга ойдинлик киритилмасдан, асоссиз равишда қарор қабул қилинганлиги сабабли, ушбу қарор 16.07.2021 йилда бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текшириш ҳаракатларини ўтказиш учун туман ИИБга юборилган.
Терговга қадар текширувнинг бориши туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.