Bosh prokuratura dan repost
Мамлакатимиз спорт соҳаси оғир жудоликка учради
Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти, аралаш жанг санъати устаси Мурод Хонтўраев бевақт вафоти муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоаси марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Мурод Хонтўраев нафақат спорт соҳасида балки ёшларни спортга жалб қилиш, уларга муносиб тарбия бериш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда салмоқли хисса қўшган.
Алоҳида қайд этиш жоизки, Мурод Хонтўраев пандемия шароитида Тошкент шаҳар прокуратура органлари билан яқиндан ҳамкорликни амалга ошириб, ҳайрия тадбирларида фаол иштирок этган.
Халқимизнинг етук фарзанди, таниқли аралаш жанг санъати устаси, ёшларнинг меҳрибон устози, камтарин ва самимий инсон Мурод Хонтўраев ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.
👉 @uzbprokuratura