Bosh prokuratura dan repost
Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Рахимов томонидан Андижон ва Наманган вилоятларида “Ўзагрокимёхимоя” акциядорлик жамияти тугатилиши муносабати келиб чиқадиган вазифалар ижроси масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.
Бўлиб ўтган муҳокамаларда “Ўзагрокимёхимоя” АЖ, “Ўздавкарантин” инспекцияси, “Агробанк” АТБ масъуллари, уларнинг ҳудудий бошқармалари, Мажбурий ижро бюроси ва вилоят солиқ бошқармалари бошлиқлари, вилоят ҳокимликлари ва прокуратураларининг масъул ходимлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбирларда масъулларга жамиятнинг моддий товар – бойликларини талон - торож қилинишини олдини олиш, мол - мулкларни сақланишини таъминлаш ҳамда бошқача тарзда бегоналаштиришга йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Йиғилишлар якуни бўйича, ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖ корхоналари раҳбарлари ва ушбу жараёнга масъул бўлган мансабдор шахслар қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан расман огоҳлантирилдилар.
👉 @uzbprokuratura