Bosh prokuratura dan repost
Ҳар қандай жамият тараққиётида унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган 29.12.2020 йилдаги мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Бахриддин Валиев томонидан мунтазам равишда жойларга чиқилиб, ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 27 май куни Сурхондарё вилоятига амалга оширилган ташриф давомида вилоят марказидан 145 км узоқликда жойлашган Бойсун тумани 1-сонли касб-ҳунар мактаби ҳудудида 300 нафардан ортиқ ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда 2021 йилга мамлакатимизда эълон қилинган “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” да ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал қилишга ёрдам бериш ҳамда ҳаётда муносиб ўрин топишлари учун кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, ёшларнинг ҳар бир таклифи ва ташаббуси эътиборсиз қолдирилмаслиги, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”лари доирасида амалга оширилаётган тадбирлар ва уларнинг самаралари ҳақида фикрлар билдирилди.
Давра суҳбати жараёнида Бойсун туманида туризмни янада ривожлантириш мақсадида “Ҳунармандлар маркази”ни ташкил этиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва ижтимоий эзгу мақсадли ўтказилишини таъминлаш мақсадида “Баркамол авлод” тўгараклар мажмуи учун бино ажратиш, спортнинг миллий кураш тури билан шуғулланиб келаётган ёш полвонлар учун моддий-техника базасини яхшилашда кўмаклашиш бўйича ғоя ва таклифлар тингланиб, масалаларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.
Мисол учун, мурожаатларга асосан миллий кураш машғулотлари учун махсус гилам ва тарбияланаётган ёш курашчилар учун яктак спорт кийимлари, ёшларни банд қилиш мақсадида 5 та ўт ўриш мосламалари ва хотин-қизлар учун 3 та тикув машинкалари ажратилди.
Шу билан бирга, ёшлар ўртасида спортнинг футбол, волейбол, шахмат-шашка ва стол тенниси турлари бўйича ўтказилган мусобақа совриндорларига эсдалик совғалари топширилди.
Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон ёшлари келажак пойдевори” шиори остида “Биз – Ватан келажаги” номли ёшлар фестивали доирасида Бойсун тумани тарихи, ҳудуддаги археологик обидалар ва туризмни ривожлантириш борасида мавжуд имкониятлар билан яқиндан танишилди.
Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари тумандаги “Газа” маҳалласида яшовчи ҳунарманд Ф.Абдуҳолиқова хонадонида бўлиб, ҳунармандлик фаолияти билан танишишди ҳамда хотин-қизлар учун ҳунармандлар мактаби ташкил этилишида амалий ёрдам берилишини маълум қилишди.
👉 @uzbprokuratura