Хорижга чиқиб кетган пенсионерларга пенсия тўлаш вақтинча тўхтатиб туриладиИжтимоий тармоқларда хорижга чиқиб кетган пенсионерларнинг пенсияси тўхтатилиши, ҳатто уни яқин қариндошлари ишончнома орқали ҳам ололмаслиги ҳақида маълумот тарқалди.
Пенсия жамғармасининг аниқлик киритишича, бундай ҳолларда пенсионер Ўзбекистондан ташқарига чиқиб 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистонга қайтиб келмаганида пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади.
Ушбу тартиб «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Бунда вақтинча тўхтатилган пенсияни тўлаш пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг қайта тикланади.
Фуқаро Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг олинмай қолган ойлардаги пенсиясини 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.
Бунда пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўланади.
📨 @Surxondaryo_Sadosi