Шу кунларда Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Н.Мусамуҳаммедов Термиз туманидаги инвестиция ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш лойиҳаларини яқиндан ўрганмоқда.
Навбатдаги ўрганиш ишлари қиймати 43.5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган базалть хомашёсидан минерал вата тайёрлаш инвестиция лойиҳаси билан бошланди. Ушбу корхона йилига 20 минг тонна минерал вата ишлаб чиқариб, нафақат ички бозор балки маҳсулотларни хорижга ҳам экспорт қилишни мақсад қилган.
Шундан сўнг, Н.Мусамуҳаммедов нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган қиймати 20 млрд. сўмлик лойиҳа билан танишди. Учрашув давомида, божхона органлари доимо тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлиги таъкидланиб, тадбиркорларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.
Шунингдек, Термиз тумани масъуллари билан "Камбағалликдан фаровонлик сари" лойиҳаси доирасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.