Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi Surxondaryo viloyat boʻlimi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Qadrli ijod ahli, ushbu kanal orqali siz Yozuvchilar Uyushmasi Surxondaryo viloyat boʻlimi faoliyati hamda adabiyot olamidagi turfa yangiliklar va ijodiy jarayonlar haqida maʼlumotlarga ega boʻlib borasiz...

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Adabiy_bahslar

Erkin A’zam bilan suhbat

Tukiyadagi yoshlar youtebe sahifasidan olindi.

Rukn uchun masʼul Muzaffar Qurbonov.

https://t.me/Surxonadabiyoti


#Туғилган_кун

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ёзувчи Шарофат Жалилованинг тавваллуд куни.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, маҳоратли адиба Шарофат Жалилова 1949 йил 27 январда Сурхондарё вилояти Термиз туманида туғилган.
1966 йили Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 7-мактабни тугатган. 1971-1977 йилларда Самарқанд кооператив инстетутида таҳсил олган.
Меҳнат фаолияти давомида Фарғона вилояти Риштон тумани жамоа хўжалиги касаба уюшмаси раиси (1971-1976), Фарғона вилояти Риштон тумани жамоа хўжалиги партия ташкилоти котиби (1976-1981), Жарқўрғон пахта тозалаш заводи ишлаб чиқариш ва меҳнат бўлими (1981-1984) каби лавозимларда ишлаган. Ҳозирда Болалар ва оилани қўллаб-қувватлаш ассоциацияси Сурхондарё аилоят бўлими раиси лавозимида хизмат қилади.
“Салом гўзалим” (2014), “Ёввойи бокс” (2014), “Армон” қиссаси (2015), “Ҳаёт” романи (2015), “Безовта руҳ” (2016) каби китоблари нашр этилган. 2020 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шарофат Жалиловани туғилган куни билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ва Сурхон ижодкорлари жамоаси табриклайди. Умрингиз узоқ, ижод йўлингиз ёруғ бўлсин. Ҳаётингиз ҳамиша бахтга тўлиқ ва фаровон ўтишига тилакдошмиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими
https://t.me/Surxonadabiyoti/6318




Kun.uz | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“O‘zbekistonda bunaqasi bitta”: Marhamatdagi aylana kutubxonaga sayohat

Andijon viloyatining Marhamat tumanida O‘zbekistonda yagona bo‘lgan aylana shaklda uch qavatli kutubxonada hozir 30 mingdan ziyod bosma, 400 mingdan ortiq elektron kitoblar mavjud. Ushbu ziyo maskanini tadbirkor Qobiljon Obidov Turkiyadagi xalq kutubxonasiga havas qilib, qurishga ahd qilgan va bu ishni 6 oydayoq uddalagan.

👉 https://kun.uz/53978828

Kun.uz rasmiy kanali


“Шеърият” клуби анжуманидан суратлар
https://t.me/Sheriyatadabiyklubi/29


#Жайхун_клуби_аъзолари_матбуотда

         Ўзбекистон Ёзувчилар  уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими қошидаги Жайхун клуби аъзоси, шоир Абдували Аннамирзаевнинг  “Жануб посбони” газетасининг 2025-йил 23–январь 1–сонида шеърлари эълон қилинди.

         Газета  таҳририятига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими
Саҳифа учун масъул
Музаффар Қурбонов

https://t.me/Surxonadabiyoti


#ОЛТИН_ИҚТИБОС

Қалбингиз нимани буюрса, шуни қилинг. Нима қилсангиз ҳам, сизни койишади, барибир, барибир сизга тош отишаверади.

✍️Элеонора Рузвельт

Рукн учун масъул: Менгнор Олломуродов
https://t.me/Surxonadabiyoti


“Sheʼriyat” adabiy klubi dan repost
“Шеърият” суҳбатлари

    Қумқўрғон тумани марказий кутубхонасида янги ташкил этилган “Шеърият” адабий клуби анжумани бўлиб ўтди. Тадбирни шоир Менгнор Олломурод бошқарди.
     Анжуманда “Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва фаолияти ҳақида” маъруза тингланди. Жадидлар ҳақида кенг доирада суҳбат уюштирилди. Унда ижодкорлардан Мамаюсуф Гадоймуродов, Мадина Мамасаидова, Мақсуда Ғаниева, Ҳалим Малик ва бошқалар сўзлашди.
       Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Менгнор Олломурод “Жадидлар ва бугунги давр” мавзусида гапириб берди. Қатнашчилар жадидлар фаолиятини теран ўрганиш лозимлиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
    Анжуман баҳсларга, ранг-баранг фикрларга бой бўлди. Шунингдек, анжуманда шоирлар ўз шеърларидан ўқидилар.
       “Шеърият” адабий клуби тадбири ниҳоятда қизғин ва жўшқин ўтди.

Музаффар Қурбонов
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими адабий ходими

https://t.me/Sheriyatadabiyklubi


GLOBALIZM HAQIDA

✍Haydar Toʻrayev
Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi

🎙Ijroda Haydar Toʻrayev
Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi


Rukn uchun masʼul: Donoxol Jumayeva

https://t.me/Surxonadabiyoti


Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими раиси Мухиддин Абдураҳмoнов ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими адабий ходими Музаффар Қурбонов ва бир гурух ижодкорлар, шоир, фахрий журналист, узоқ йиллардан буён воҳа матбуотда самарали меҳнат қилиб келаётган, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Жуманазар Аноров ҳолидан хабар олишди.

https://t.me/Surxonadabiyoti


Ассалому алайкум! Азиз ижодкорлар! Адабиётга ошно кўнгиллар, эшитмадим деманглар!

  ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ “Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 23 январь куни, яъни эртага соат 11:00да Қумқўрғон туманидаги Марказий кутубхонасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими қошида ташкил этилган "Шеърият" адабий клубининг машғулоти бўлиб ўтади.

Бунда:
— «Жадидчилик ва Беҳбудий ҳақида»
–  Мушоира.
— Ғолибларга мукофатлар.


Ким учун: Барча учун
Қатнашиш: Бепул
Анжуманни шоир: Менгнор Олломурод олиб боради.
Саҳифа учун масъул: Зумрат Абраева, Донохол Жумаева.
Ажойиб мушоира кечаси бўлиб ўтади.  Ижодий оқшомга барча адабиёт шайдоларини чорлаб қоламиз!
https://t.me/Sheriyatadabiyklubi


#Yosh_koʻngillarning_dur_misralari

                  ***
Anovi osmonni ko'rayapsanmi,
Anov kengliklarga kim ekan ega —
Barchasin ichimga jo qilib, to'lib,
She'rlar aytib bergim keladi senga!

Buncha go'zal ekan anor dog'lari,
Bag'ring yorib o'sgan hayrat tog'lari,
Hayotning bir shirin, achchiq chog'lari,
She'rlar aytib bergim keladi senga!

Subh poyi uzra to'shab dil — gilam,
Shabnam poklayversa,
Kin, araz, ginam,
Dir-dir titrayotgan maysalar bilan,
She'rlar aytib bergim keladi senga!

Taqdir qo'llarida qachondir tikka
Qaddi kamon bo'lgan yoylar haqida,
Quduqlar tubida kelishing kutib,
Yal-yal yonayotgan oylar haqida,
Onang ko'zlariga botib ketgan kun,
Otangga sig'magan shamollar haqda,
Bobolar tilidan to'kilgan hasrat,
Maysalar ko'kartgan zavollar haqda,
She'rlar
Aytib
Bergim
Keladi senga,
Chohda qolgan alpday uyg'onsa ochun!
Anov qoyalarga qaytib kelsa sor,
Burgutlar biz bo'lib yozsa qulochin!
She'rlar
Aytib bergim keladi
Senga!

✍ Gulmira Abdirayimova

https://t.me/Surxonadabiyoti




Сурхон адиблари

Пардаев Шавкат Низомович (Шавкат Низом) 1961-йилнинг 13-январида Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида зиёли оиласида туғилган.
1968-йилда шу туманнинг 1-ўрта мактабига ўқишга бориб, 1978-йилда мактабни Олтин медал билан тугатади. Шу йили А. Н. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик санъати (ҳозирги Санъат ва маданият) институтининг театршунослик бўлимига ўқишга киради.
1983-йилда институтни тугатиб, Маннон Уйғур номидаги Сурхондарё вилоят мусиқали драма театрига ишга келади.
2007-йилда у Термиз санъат коллежига ишга таклиф этилади. Мазкур даргоҳда Режиссура ҳамда Драматургия асослари ва сценарий маҳорати фанидан ёшларга сабоқ беради.
2020-йилдан Термиз Давлат университетида ишлаб келмоқда.
Пардаев Шавкат Низомович (Шавкат Низом) ижодий фаолияти давомида вилоят ва Республика матбуотида санъат соҳасига бағишланган 100га яқин мақолалар чоп эттирган.
Унинг турли мавзуларга бағишланган “Хонадон”, “Сўнгги қурбон”, “Осмонсиз уй”, “”Карра-карра , “Қўлдош билан Ражабгул”, “Афандизода”, “Илондара” каби пьесалари Ўзбекистон ва Қозоғистон театрларида саҳналаштирилган.
2014-йилда Пардаев Шавкат Низомович(Шавкат Низом)нинг ўзбек халқининг 5500 йиллик тарихига бағишланган “Тўққиз хоқон салтанати” тарихий романидан парча “Шарқ юлдузи” журналининг 3-сонида эълон қилинади, 2016-йилда ушбу роман “Ўзбекистон” нашриётида чоп этилади.
Пардаев Шавкат Низомович(Шавкат Низом)нинг “Истиғфор” номли қиссаси “Шарқ юлдузи” журналининг 2017-йил 5-, 6-сонларида, “Дўлта” номли қиссаси эса “Шарқ юлдузи” журналининг 2021йил 6-сонида босиб чиқарилди.

https://t.me/Surxonadabiyoti/6297


#Oltindan_aʼlo_toʻrtlik

Kitobxon orzular qanotida uchsin,
Vujudi titrasin muqaddas darddan.
Hayratdan nafasi ichiga tushsin,
Bilmasin qaysi zum uni o'zgartgan.

✍️Asqad Muxtor

https://t.me/Surxonadabiyoti


O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi dan repost
MUBORAK BO‘LSIN!

O‘zbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati raisining tegishli buyrug‘iga asosan taniqli shoir, O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi aʼzosi Shodmonqul Salom "Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar aʼlochisi" ko‘krak nishoni bilan mukofotlandi. Mukofoni O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi raisi, O‘zbekiston xalq shoiri Sirojiddin Sayyid topshirdi.

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati


O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi dan repost
TAʼZIYA

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi jamoasi va ko‘p sonli aʼzolari Qoraqalpog‘iston Yozuvchilar uyushmasi raisi, O‘zbekiston xalq yozuvchisi Kengesboy Karimovga akasi Nazar Aytmurat o‘g‘li Karimovning vafoti mutosabati bilan chuqur hamdardlik bildiradi.

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati


Ижоддан гапиринг, ижоддан...

Ижод инсониятнинг энг улуғ ва ноёб қобилиятларидан биридир. У анъанавий чегаралардан чиқиб фикрлаш, тасаввур қилиш ва янги нарсаларни яратиш имконини беради. Ижод – бу инсон қалбининг қудрати  десак муболаға бўлмайди. Зотан  у бир  қалбдан иккинчи қалбга  кўзгу  тутиш  санъати.  Ижодкор гўёки  ҳаёлот  денгизида  бир дам ўзига  сузишга  руҳсат берган  қайиқ  кабидир.  Китоб варақларидаги сўзлар, рассомнинг қоғозга   туширган ранглари, шоирнинг юракдан чиққан сатрлари – буларнинг барчаси ижоднинг ажойиб мўжизаларидир.

Ижодкор  кўксига қўнган илоҳий илҳомдан ижоди  туғилар экан ,у бу олам учун янги кашфиёт яратади. Чунки қалам учида титраётган сўзлар юракнинг товушидир. Рассомнинг чизаётган ҳар бир чизиғи – табиатнинг қайта яратилиши. Ёзувчи эса тасаввурлар билан янги дунёларни яратади, китоб саҳифалари орқали  уларни ҳаётга олиб чиқади.  Толстойнинг романлари, Достоевскийнинг инсон қалбидаги курашлари, Навоийнинг ишқ фалсафаси – буларнинг барчаси  мана  шу  ижоднинг намунаси,    олтин хазинасидир.
  Биргина сатр инсон ҳаётини тубдан ўзгартириши, уни янги мақсадлар сари етаклаши мумкин.Лекин бунинг акси ўлароқ баъзан  ижодкор қалби бўм-бўш хонага айланиб қолади.  Баъзан йиллаб  ижод бизни  тарк этади. Бу руҳ одами учун энг катта қийноқ.   Бу  таннаффус  ижодкор учун янги бошланиш бўлиши ва ёинки тугаш даври бўлиши мумкин. Зеро, ижод ҳамиша  янги уфқларга интилади. Яъни буюк асарлар ёзилишдан  олдин  буюк дардларга тайёр туриш керак.  Шунинг учун ҳар бир ижодкор қаламини юксак масъулият билан ушлаши, сўзларнинг кучини тушуниши лозим. Чунки сўз дунёни ўзгартирадиган қудратга эга.
Бугунги кунда, технологиялар ривожланаётган бир даврда, ижоднинг ўрни янада муҳимлашиб бораётганини  тан олиш керак. Инсонийликни, ҳис-туйғуларни, маънавиятни сақлаб қолиш – бу ижоднинг асосий вазифасидир.

Келажак авлодларни илҳомлантирувчи ижодий асарлар яратиш, уларни нафақат ўқитиш, балки юракларини уйғотиш – ҳар бир ижодкорнинг муқаддас бурчи  ва  орзуси бўлса керак. Шунинг учун ижодкорлик нафақат шахсий қобилият, балки жамият олдидаги масъулият  эканлигини унутмаслигимиз лозим.
Чунки ижод инсон ҳаётига ёрқинлик киритади, унга мазмун бағишлайди ва ўзидан кейин абадий из қолдиради. Шу боис, ҳар бир инсон ўз қалбида ижоднинг учқунини ёқиб, уни оловга айлантиришга интилиши лозим.

    Мадина Мамасаидова
“Шеърият” адабий клуби аъзоси

https://t.me/Surxonadabiyoti



19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.