Илон Маск Доналд Трампнинг шиорини ўзгартириб, Европани "яна буюк қилиш"га чақирдиАмерикалик миллиардер Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида МАGА (Маke America Great Again) ёнида МЕGA (Make Europe Great Again) ёзувини ёзди.
Трамп маъмуриятида расмий лавозимга эга бўлиши кутилаётган Маск cўнгги вақтларда Европанинг бир қатор давлатларида ҳукуматни ўзгартиришга чақирмоқда.
Жумладан, у Германиядаги “Германия учун муқобил” партиясини қўллаб-қувватламоқда ва Германия ҳукуматини танқид танқид қилмоқда. Бундан ташқари, Илон Маск Буюк Британия бош вазири Кир Стармерга қарши кескин баёнотлар ҳам берган.
⚡️
@Sungi_Xabarlar - Мухим Xабарлар 📤