Замбаракнинг ўқи dan repost
Бугун Отабекнинг ўқитувчиси мисс Андреа Вестин телефон қилиб, ўзини таништирди. Бирпас ўтиб ундан имейл ҳам келди.
Мактубда ўқув йилининг биринчи кунида ташкилий ишлар қандай режалаштирилгани қайд этилган: Отабекнинг синфи қайси эшикдан кириб-чиқиши, мактабга ҳар куни учта маска олиб келиш, қулай, спорт учун мос оёқ кийим кийиш кераклиги ёзилган. Бундан ташқари, ўқувчилар мактаб томонидан бир жуфт маска ва барча ўқув қуроллари билан таъминланиши келтирилган.
Мактубга Отабекнинг синф хонаси сурати ҳам бириктирилган (қуйида). Мактаб ҳали янги, Отабеклар биринчи ўқувчилар бўлишади. Пандемия туфайли парталар ва ўқувчилар орасидаги масофа иложи борича катталаштирилган.
Ўзбек одамнинг ақлига сиғмайдиган факт: мактубга кўра, болалар ҳарорат -20дан юқори бўлганда танаффус пайтида ташқарида бўлишади. -20да ташқарига чиқиб, 40 дақиқа кўчада ўйнашади. Ақл бовар қилмайди 😃
Албатта, болаларни шунга яраша кийинтириб юбориш керак. Яхшилаб кийинган бўлишса, совқотишмайди.
Мактабдаги маска режимига тайёрланиш мақсадида Отабек уйда айпад ўйнаш пайтида маска тақиб ўтирибди. Ўзиям қарши бўлмади, тез кўникди. Уйда кўникма ҳосил қилса, мактабида ҳам ечиб ташлайвермайди маскасини.
Исмоилнинг мактаби 8:30да бошланади, Отабекники эса 9:10дан эмиш, бизга жуда ноқулай. Мен ҳар куни 9да ишхонамда «пятиминутка». Ҳамкасбларимга илтимос қилиб, ҳолатни тушунтириб, мажлисни 8:30га кўчирдим.
Исмоил мана 6-синфнинг биринчи ҳафтасидан ҳам ўтиб олди. Мактаб биноси ичида, шу жумладан синфларда ҳам маска тақишаётган экан. Ҳар дарс бошланишидан аввал ҳам қўллари, ҳам парталарни дезинфекция қилишаётган эмиш. Жисмоний тарбия дарслари ҳам кўчада олиб бориляпти, дейди Исмоил. Ҳар куни ўзи велигида бориб-келяпти.
@zambarakning_oqi