МEҲРИБОНИМ ОНАМКайфиятим кўтаради чоғ,
Кутиб олар очиб-ла қучоқ,
Меҳнатдан дур қўллари қадоқ,
Меҳрибоним бойлигим онам.
Фариштамда улар улуғ зот,
Синовларда бўлади қанот,
Доим дейди бўлгин эҳтиёт,
Чиройлигим бойлигим онам.
Яхши бўл дер, меҳри дилга жо,
Қўлин очиб қилади дуо,
Жаннатларни бергин, Эй Худо,
Ғаниматим бойлигим онам.
Меҳнатларда тинмаган жони,
Танитгансиз бизга худони,
Ҳажга олиб борайин сизни,
Чиройлигим бойлигим онам.
Яхши-ёмон кунда ёнимда,
Шифо бўлар танда жонимда,
Шодон кулсин ҳар бир онимда,
Меҳрибоним бойлигим онам.
Ғанимларга қаддини тутган,
Ғам-аламни ичига ютган,
Йўлим қараб ҳар куни кутган,
Сабрлигим гўзалим онам.
Отам билан бўлиб елкадош,
Отолмасин сизга ғаним тош,
Бизларга сиз бўлингиз бош-қош,
Меҳрибоним бойлигим онам.
Кўзингиздан ёшлар оқмасин,
Ғаразликлар зимдан боқмасин,
Сизни доим тангрим асрасин,
Меҳрибоним бойлигим онам.
✍️ Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞💝💞
👉
@Solihabegimsherlariii