БОЛА НЕГА ДИҚҚАТИНИ ЖАМЛАЙ ОЛМАЙДИ?
🧒 Мактаб ёшидаги болаларда диққат тарқоқлигининг асосий сабабларидан бири ахборот, яъни ташқи информациянинг кўплигидир.
Инсон мияси, авваламбор, ёшига мос ахборотни олиши керак. Шу боис ҳам телевидениеда 6+, 12+ каби огоҳлантирувчи ёзувларни кўрамиз.
📱 Ҳозирги болалар мобиль алоқа орқали кўплаб маълумотга эга бўлишмоқда (мен ҳали бузуқ маълумотлар ҳақида гапирмаяпман). Уларга бола мияси жавоб бера олмаслиги натижасида мияда «жавобсиз маълумотлар» тўпланиб қолади.
🧠 Мия шундай аъзоки, у олган маълумотига жавоб олсагина роҳатланади (сизнинг кимгадир мурожаатингиз жавобсиз қолдирилса, жаҳлингиз чиқишини кўз олдингизга келтиринг). Албатта, боладан мобиль алоқани олиб қўйиш қийин бўляпти.
🔹 Диққат тарқоқлиги касалликми ёки табиий ҳолат деган саволга келадиган бўлсак, у ҳозирда турли психологик бузилишларга олиб келувчи табиий ҳолатга айланган, десам муболаға қилмаган бўламан.
🔸Диққат тарқоқлигининг олдини олиш учун асосий воситалар:
➖спорт,
➖ мусиқа,
➖ жисмоний меҳнат билан болани вақти-вақти билан банд қилиб туриш керак.
🌿
@Soglom_Hayot_Tv