Жорий йилнинг 2 сентябридан вилоятдаги умумтаълим муассасаларининг янги ўқув йилига тайёрлиги, карантин даврида мактаблар фаолиятини эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда ташкил этилиши, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижросини ўрганиш мақсадида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Самарқандда бўлиб турибди.
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Шерзод Шерматов ташриф давомида Нарпай туманидаги 43, 49, 55, 56 ва 64-мактабларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан танишган.
Қизиқ, Тошкентдан Самарқандга келган Халқ таълим вазири интернет оламида “Порахўр мактаб директоридан чарчадик” деган сарлавҳа остида яхшигина шов-шувга сабабчи бўлган тумандаги 12-мактаб ўқитувчиларининг эътирозини нега ўрганмади?
Маълумотларга қараганда, 2018/2019 ўқув йилида миллий рейтинг натижаларига кўра, Самарқанд мактаблари салбий кўрсаткични қайд этган.